Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
01 Октябр, 2024   |   28 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:02
Қуёш
06:20
Пешин
12:18
Аср
16:19
Шом
18:08
Хуфтон
19:20
Bismillah
01 Октябр, 2024, 28 Рабиъул аввал, 1446

Илм олиш фазилати

28.08.2024   3702   1 min.
Илм олиш фазилати

Эй фарзанд! Илм олишда ғай­рат қил! Устозлар олдида сукут сақлаб, сўзларини жим эшит, яхши илм­лар­ни ёзиб, ёд ол...

Эй фарзанд! Одобнинг ав­вали эшита олишдир. Ҳар сўзловчи­нинг гапини охи­ригача эши­тиш одобнинг боши­дир. Кишининг бағ­рикенг ва ўқимишли экан­лиги бош­қаларнинг гапла­ри­ни эшита олиши билан белгиланади.

Аллоҳнинг инсоният­га нозил қилган биринчи буйруғи ва сўзи – “Ўқи!”­дир. Демак, инсон ўқиш, ёдлаш ва бошқаларга ет­казиш билан саодатманд бўлади. Бу буйруқни шараф билан адо этган Одам фарзандлари орасида энг фазилат­ли инсон Муҳаммад алайҳиссалом бўлган­лар. Жаҳолат илм нури билан чекинади.

Илм олувчининг одоблари: 
– ҳалол луқма ва кўп овқат емаслик;
– кўп гапирмаслик, кўп эшитиш;
– оз уйқу;
– яхши дўст-ҳамроҳ танлаш;
– Аллоҳ розилигини излаш – дунё учун эмас;
– солиҳ устоз танлаш;
– қалбда илмдан бошқага муҳаб­бат қўймаслик.

Исо алайҳиссаломга шайтон: “Сен Меҳ­рибон Аллоҳнинг пайғамбари­сан. Мана шу чўққидан сакра. Сени Аллоҳ Ўзи асрайди”, деб айтганида, Исо алай­ҳиссалом: “Эй малъун, мен дунёга им­тиҳон топшириш учун кел­ганман. Им­тиҳон олиш учун эмас”, деб жавоб берганлар.

"Ҳидоят" журналидан

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Мавлиди шариф, устозлар байрами ва китоблар тақдимоти файзли ўтди 

30.09.2024   1634   2 min.
Мавлиди шариф, устозлар байрами ва китоблар тақдимоти файзли ўтди 

Бугун, 30 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Робиул аввал ойи муносабати билан Набий алайҳиссалом сийратларига бағишланган мавлиди шариф, Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг “Раббоний нидолар” ва “Ёшларга насиҳатим” китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбир Қуръони карим тиловати ва Муфтий ҳазратларининг дуолари билан бошланди. 

Маросимда сўзга чиққан нотиқлар Ҳақ таоло диёримизга беҳисоб хайру баракаларини ёғдираётгани, сўнгги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишларни ота-боболаримиз юз йиллар давомида орзу қилишгани, хусусан, Робиул аввал ойида юртимиздаги масжидларда мавлидлар ўқилиши, диний таълим муассасалари сони тобора ортиб, устоз ва талабаларга энг яхши шароитлар қилиб берилаётгани, юзлаб китоблар нашр этилаётганини алоҳида таъкидладилар.  

Шунингдек, Муфтий ҳазратлари муаллифликларидаги ҳадиси қудсий ва ёшлар тарбиясига оид мазкур китобларни мутолаа қилган китобхон динимиз моҳиятини янада теран англаши, “Раббоний нидолар” ўзбек тилида  қудсий ҳадислар жамланиб, мўътабар манбалар асосида шарҳланган илк нашр экани, “Ёшларга насиҳатим” китобида ёшларга оид муҳим масалалар содда, равон ва таъсирчан услубда ёзилганига урғу қаратилди.  

Таъкидлаш жоизки, жорий “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да юртимизда давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. “Ёшларга насиҳатим” китоби ҳам ана шу ташаббусдан илҳом олиб ёзилган. 

Китобни мутолаа қилган ўқувчи ўзини буюк аждодларимизнинг вориси эканлигини тасаввур этади ҳамда уларга муносиб авлод бўлишга, билим олиб етук шахс бўлиб вояга етишишга, юртимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида хизмат қилишга бел боғлайди. Зеро, китобдан кўзланган асл мақсад ҳам шу аслида. 

Маросимда Робиул аввал – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таваллуд топган ой муносабати билан Пайғамбаримизнинг ҳаёт йўллари, у зотнинг бутун умматга, барча инсониятга эзгуликда намуна эканликлари оят ва ҳадислар, мавлиди шарифлар ва турли ижодий чиқишлар орқали намоён этилди. 

Тадбир сўнггида Муфтий ҳазратлари сўзга чиқиб, сийрат ойида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам хусни хулқларини ўрганиш ва уларни фарзандларимизга ўргатиш инсон руҳий оламини бойитиши, мазкур китоблар халқимиз, айниқса, ёшларни илм-маърифатли қилиш йўлидаги камтарона уриниш эканини изҳор этдилар. Шунингдек, мана шундай маърифий тадбирларни ўтказишдан мақсад, халқимизни, айниқса, ёшларни комил инсон қилиб тарбиялаш, илм-маърифат, таълим-тарбиясини юксалтириш ҳамда юртимиз ривожи, динимиз равнақи ва халқимиз фаровонлигига ҳисса қўшадиган муносиб авлодни тарбиялаш эканини баён этдилар.  

Қасидалар, муножотлар ва салавоти шарифлар маросимга ўзгача файз бахш этди.

Баҳриддин Хушбоқов,
Фаррух Йўлдошев (сурат),

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Мавлиди шариф, устозлар байрами ва китоблар тақдимоти файзли ўтди  Мавлиди шариф, устозлар байрами ва китоблар тақдимоти файзли ўтди  Мавлиди шариф, устозлар байрами ва китоблар тақдимоти файзли ўтди  Мавлиди шариф, устозлар байрами ва китоблар тақдимоти файзли ўтди  Мавлиди шариф, устозлар байрами ва китоблар тақдимоти файзли ўтди  Мавлиди шариф, устозлар байрами ва китоблар тақдимоти файзли ўтди  Мавлиди шариф, устозлар байрами ва китоблар тақдимоти файзли ўтди  Мавлиди шариф, устозлар байрами ва китоблар тақдимоти файзли ўтди  Мавлиди шариф, устозлар байрами ва китоблар тақдимоти файзли ўтди  Мавлиди шариф, устозлар байрами ва китоблар тақдимоти файзли ўтди  Мавлиди шариф, устозлар байрами ва китоблар тақдимоти файзли ўтди  Мавлиди шариф, устозлар байрами ва китоблар тақдимоти файзли ўтди  Мавлиди шариф, устозлар байрами ва китоблар тақдимоти файзли ўтди  Мавлиди шариф, устозлар байрами ва китоблар тақдимоти файзли ўтди  Мавлиди шариф, устозлар байрами ва китоблар тақдимоти файзли ўтди  Мавлиди шариф, устозлар байрами ва китоблар тақдимоти файзли ўтди  Мавлиди шариф, устозлар байрами ва китоблар тақдимоти файзли ўтди  Мавлиди шариф, устозлар байрами ва китоблар тақдимоти файзли ўтди  Мавлиди шариф, устозлар байрами ва китоблар тақдимоти файзли ўтди