Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
02 Октябр, 2024   |   29 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:03
Қуёш
06:21
Пешин
12:17
Аср
16:18
Шом
18:06
Хуфтон
19:19
Bismillah
02 Октябр, 2024, 29 Рабиъул аввал, 1446
Янгиликлар

Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига кириш тест натижалари (мандат) эълон қилинди

28.08.2024   1684   1 min.
Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига кириш тест натижалари (мандат) эълон қилинди

 Абитуриентлар мандат натижаларини @mandatmuslimbot га имтиҳон  рухсатномасида тақдим этилган ID ( ёки логин) рақамини киритиш орқали ҳамда ўзлари ҳужжат топширган диний таълим муассасаларининг қуйидаги ижтимоий тармоқ саҳифаларидан билиб олишлари мумкин:

Тошкент ислом институти: https://t.me/oliymahad
Мир Араб олий мадрасаси: https://t.me/Mirarabuz
"Кўкалдош": ЎМИТМ: https://t.me/kukaldoshuz
"Хадичаи Кубро" АҚЎМИТМ: АЎМИТМ: https://t.me/xadichauz
"Ҳидоя" ЎМИТМ: https://t.me/hidoyauz
"Саййид Муҳйиддин махдум" ЎМИТМ: https://t.me/maxdumuz
"Хожа Бухорий" ЎМИТМ: https://t.me/Xojabuxoriy
"Мир Араб" ЎМИТМ: https://t.me/mirarabmadrasa
"Жўйбори Калон" АҚЎМИТМ: https://t.me/juyborikalon
"Фахриддин ар-Розий" ЎМИТМ: https://t.me/arroziyuz
"Муҳаммад ал-Беруний" ЎМИТМ: https://t.me/alberuniyuz
"Имом Термизий" ЎМИТМ: https://t.me/termiziylar

 Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига мандат натижаларидан норози бўлган абитуриентлар мандат натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат давомида ҳужжат топширган таълим муассасасига ёзма ариза билан мурожаат қилиш орқали АПЕЛЛЯЦИЯ беришлари мумкин. Апелляция жараёнлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Апелляция аризаларини кўриб чиқиш санаси ва вақти бўйича қўшимча маълумот берилади.

Талабалик бахтига эришган ёшларни чин қалбдан қутлаймиз!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Бошқа мақолалар

50 йиллик намозимизни қайтадан ўқиймиз

27.09.2024   6195   2 min.
50 йиллик намозимизни қайтадан ўқиймиз

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ривоят қилишларича, Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳга Ҳотамул Асом деган зот масжидда зуҳддан маъруза қилаётган эмиш деган хабар келди. Шунда у киши шогирдларига: қани бориб эшитайликчи, нималар ҳақида гапираётган экан, деб масжидга бордилар ва Ҳотамул Асомга: “Эй йигит, менга намоз ҳақида гапириб бер”, дедилар.

Ҳотамул Асом: “Намознинг одоблари ҳақида айтиб берайми ёки унинг кайфияти ҳақида сўраяпсизми?” деди.

Абу Юсуф унинг бу гапидан таажжубга тушдилар ва ичларида: “Биз ундан битта нарсани сўрасак, у иккита нарсани айтмоқчи”, дедилар. “Майли бизга намознинг одоблари ҳақида айтиб берақол”, дедилар.

Ҳотамул Асом сўз бошлади: “Намознинг одоблари будир: Яратганнинг амрига итоат этиб ўриндан турмоқлик, савоб умидида намозгоҳга бормоқлик, ният ила намозга кирмоқлик, Аллоҳни улуғлаб такбир айтмоқлик, тартил билан қироат қилмоқлик, хушуъ ила рукуъ қилмоқ, хузуъ ила саждага йиқилмоқ, ихлос билан ташаҳҳуд айтмоқ, раҳмат тилаб салом бермоқ”, деди.

Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ: “Энди намознинг кайфияти ҳақида гапириб бер”, дедилар.

Ҳотамул Асом сўз бошлади: “Каъбани икки қошингиз орасига оласиз, мезонни кўз ўнгингизга келтирасиз, сирот кўпригини оёғингиз остига, ўнг ёнингизга жаннатни, чап ёнингизга дўзахни келтирасиз, ортингизда эса, ўлим фариштаси пойлаб юрибди. Ана шундан кейин намозингиз қабул бўлдими ёки рад этилдими, шуни ўйлайсиз”, деди.

Абу Юсуф сўрадилар: “Сен қачондан бери намозни шундай кайфиятда ўқийсан?”.

Ҳотамул Асом: “Йигирма йилдан бери шундай намоз ўқийман”, деб жавоб берди.

Шундан кейин Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ шогирдлари томон ўгирилиб: “Юринглар, бориб эллик йиллик намозимизни қайтадан қазо қилиб ўқиб оламиз”, дедилар.

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ