Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
02 Октябр, 2024   |   29 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:03
Қуёш
06:21
Пешин
12:17
Аср
16:18
Шом
18:06
Хуфтон
19:19
Bismillah
02 Октябр, 2024, 29 Рабиъул аввал, 1446
Мақолалар

Агар...

29.08.2024   1829   1 min.
Агар...

Агар турмуш ўртоқни танлашда ихтиёр аёл ниятининг софлиги ва қалбининг поклиги асосида бўлганда эди, Осиё онамиз Фиръавнга турмушга чиқмаган бўлар эди.

Агар яхши аёл танлаш эркакнинг донолиги билан бўлганда эди, Нуҳ ва Лут алайҳимассалом икки хоин аёлга уйланмаган бўларди.

Агар фарзанднинг салоҳияти ёки фасоди отанинг сабабидан бўлганда эди, Озардан Аллоҳнинг халили Иброҳим алайҳиссаломдек зот дунёга келмаган ва улуғ  пайғамбарлардан бири бўлган зот (Нуҳ алайҳиссалом)нинг фарзанди кофирлар билан бирга ғарқ қилинмаган бўлар эди.

Лекин буларнинг бари баъзилар баъзилар ила синаш ва ким яхшироқ сабр қилишини билиш учун жорий бўлгандир...

Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Дубай шаҳзодаси Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди

28.09.2024   8430   1 min.
Дубай шаҳзодаси Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди

Бирлашган Араб Амирликлари ахборот агентлиги WАМ Дубай валиаҳд шаҳзодаси, Бош вазир ўринбосари ва мудофаа вазири Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум бошчилигидаги делегация юртимизга расмий ташрифи доирасида Тошкентдаги Ҳазрати Имом мажмуасига борганини ёритди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 

Меҳмонлар ушбу меъморий ёдгорлик билан танишаркан, Имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Али Исмоил Қаффол Шоший қабри атрофида барпо этилган мажмуа таркибидаги Бароқхон мадрасаси, Қаффол Шоший мақбараси, Тиллашайх масжиди, Мўйи Муборак мадрасаси ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишди.

Саёҳати давомида Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум Усмон мусҳафи сақланаётган Мўйи муборак мадрасаси музейидаги турли услубда ёзилган Қуръони карим нусхалари, нодир қўлёзмалардан ташқари, 20 мингга яқин китобдан иборат беназир тўпламни ўз ичига олган улкан кутубхона билан, шунингдек  барпо этилаётган “Ислом цивилизацияси маркази” мажмуаси билан ҳам танишди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

 

Дубай шаҳзодаси Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди Дубай шаҳзодаси Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди
Ўзбекистон янгиликлари