Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Июн, 2025   |   29 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:06
Қуёш
04:51
Пешин
12:31
Аср
17:41
Шом
20:03
Хуфтон
21:42
Bismillah
25 Июн, 2025, 29 Зулҳижжа, 1446
Янгиликлар

Тошкент ислом институти магистратура йўналиши ва Имом Термизий номидаги ислом институтига кириш имтиҳонлари бошланди

29.08.2024   8434   1 min.
Тошкент ислом институти магистратура йўналиши ва Имом Термизий номидаги ислом институтига кириш имтиҳонлари бошланди

Бугун, 29 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти магистратура йўналишига ва янги очилган Имом Термизий номидаги ислом институтига кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи бўлиб ўтмоқда. 

Шу муносабат билан эрта тонгда Тошкент ислом институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Диний идора раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов ҳамда ўқитувчи ва абитуриентлар иштирокида тадбир ўтказилди.

 Маросим Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар ила бошланди. Cўнгра сўзга чиққан нотиқлар юртимизда диний таълим соҳасида амалга оширилаётган кўламли ишлар, хусусан, олий таълимдан кейинги магистратура босқичи очилгани, олий диний таълим муассасалари сони яна биттага кўпайгани ва келгусидаги режалар борасида сўз юритди. Шунингдек, абитуриентларга имтиҳон топшириш тартиб-қоидалари тушунтирилди. 

 Шундан сўнг Тошкент ислом институтининг магистратура босқичи ва Имом Термизий номидаги ислом институтига кириш учун ижодий имтиҳонлар бошланди.

 Мазкур жараёнга Тошкент ислом институти, Ҳадис илми мактаби, Мир Араб олий мадрасаси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамда Фатво марказининг тажрибали мутахассис ва устозлари жалб қилинган. 

 Маълумот ўрнида абитуриентлар эртага, 30 август куни соат 6:30 чет тили фанлари бўйича тест синовларини топширади. Имиҳонларга кириш 30 дақиқа олдин бошланади.  

Баҳриддин Хушбоқов,
Фаррух Йўлдошев
(сурат)

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

 

Тошкент ислом институти магистратура йўналиши ва Имом Термизий номидаги ислом институтига кириш имтиҳонлари бошланди Тошкент ислом институти магистратура йўналиши ва Имом Термизий номидаги ислом институтига кириш имтиҳонлари бошланди Тошкент ислом институти магистратура йўналиши ва Имом Термизий номидаги ислом институтига кириш имтиҳонлари бошланди Тошкент ислом институти магистратура йўналиши ва Имом Термизий номидаги ислом институтига кириш имтиҳонлари бошланди Тошкент ислом институти магистратура йўналиши ва Имом Термизий номидаги ислом институтига кириш имтиҳонлари бошланди Тошкент ислом институти магистратура йўналиши ва Имом Термизий номидаги ислом институтига кириш имтиҳонлари бошланди Тошкент ислом институти магистратура йўналиши ва Имом Термизий номидаги ислом институтига кириш имтиҳонлари бошланди Тошкент ислом институти магистратура йўналиши ва Имом Термизий номидаги ислом институтига кириш имтиҳонлари бошланди Тошкент ислом институти магистратура йўналиши ва Имом Термизий номидаги ислом институтига кириш имтиҳонлари бошланди
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Имомнинг қироати кифоя

20.06.2025   6697   1 min.
Имомнинг қироати кифоя

Ҳанафий мазҳабида имомга иқтидо қилувчи имом орқасида хоҳ жаҳрий намозда, хоҳи махфий намозда қироат қилмайди.

Бунга далил Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сўзларидир: «Кимнинг имоми бўлса, бас, имомнинг қироати унинг ҳам қироатидир», деб айтганлар.

Мана шунга саҳобаи киромлар ҳам ижмоъ қилишган. Яна бир ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом дедилар: «Қачон қироат қилинса, бас, жим туринг!»  Имом Муслим ривояти.

Абу Ҳанифа ва Абу Юсуф розиялоҳу анҳумлар наздида: Имомга иқтидо қилган кишининг қироат қилиши макруҳ бўлади, бундан мурод макруҳи таҳримийдир.

Чунончи, Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу бундай деганлар: «Кимки имом орқасида қироат қилса, батаҳқиқ, суннатни хато бажарибди!»

Шундай экан имомга эргашувчи ҳар бир намозхон имомга иқтидо қилиб эргашдими, имомни қироатини эшитиши ва сукут сақлаб жим туриши керак бўлади. Шунда адо этиладиган ибодатлар мукаммал, бехато бўлади.

Ҳанафий мазҳабининг масаласига биноан, фиқҳий матн китоблари кўрсатмасига амал қилган ҳолда барча намозларда имом орқасида муқтадий жим туриши талаб этилади. Акс ҳолда, макруҳи таҳримий ишни қилиб қўйиш мумкин.

Абдуғаффор Нишонов,

Поп тумани "Сой" жоме масжиди имом-хатиби

Манба: @Softalimotlar

МАҚОЛА