Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
06 Март, 2025   |   6 Рамазон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:32
Қуёш
06:50
Пешин
12:39
Аср
16:34
Шом
18:22
Хуфтон
19:35
Bismillah
06 Март, 2025, 6 Рамазон, 1446

Режамиз бир асрликдир!

29.08.2024   3703   2 min.
Режамиз бир асрликдир!

Обуна – 2024

Донишмандлардан бирининг: «Агар режангиз бир йиллик бўлса – шоли экинг. Ўн йиллик бўлса – дарахт ўтқазинг. Агар бир асрлик бўлса – фарзандларингизга таълим-тарбия беринг», деган ҳикматли гапи бор.

Ҳақиқатан, ҳар биримизнинг режамиз бир асрлик. Ниятимиз ҳам шунга яраша: хонадон аҳлларимизнинг барчасига соф Ислом таълимотини гўзал тарзда етказиш, уларни маърифатли қилиш, маънавиятини юксалтиришдир. Табиийки, бу жараёнда бизга энг яқин кўмакчи бу – “Ҳидоят” ва “Мўминалар” журналлари ҳамда “Ислом нури” газетасидир.

Мазкур нашрларга 2025 йил учун обуна мавсуми бошланди.

“Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйи Даврий нашрлар бўлими мудири Т.Низомов ҳамда Маркетинг ва инновациялар бўлими мудири А.Юсупов Навоий ва Бухоро вилоятларида хизмат сафарида бўлиб, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бош имом-хатиблари билан учрашувлар ўтказди.

Йиғилишларда “Ҳидоят” ва “Мўминалар” журналлари ҳамда “Ислом нури” газетасига 2025 йил учун обуна мавсумини ҳар йилгидан кўра уюшқоқ ва кўтаринки руҳда ўтказиш, ҳар бир хонадонга зиё ва маърифат кириб боришини таъминлаш зарурлиги алоҳида қайд этилди.

 – “Ҳидоят” ва “Мўминалар” журналлари ҳамда “Ислом нури” газетаси йилдан-йилга мазмун-мундарижаси бойиб, шаклан жуда гўзал бўлиб боряпти, – дейди Навоий вилояти бош имом-хатиби Тоҳир домла Рўзиев. – Иншоаллоҳ, 2025 йил учун обунани кўп қиламиз. Жума мавъизаларида, тўй ва маросимларда даврий нашрларимиз тарғиботни кучайтирамиз. Аслида, бу ҳам амри маъруф ва наҳйи мункардир. Зеро, Имом Термизий бобомиз ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Яхшиликка далолат қилувчи яхшилик қилувчи кабидир”, деганлар.

Тадбирлар сўнгида “Ҳидоят” ва “Мўминалар” журналлари ҳамда “Ислом нури” газетасига 2024 йил учун обуна мавсумида жонбозлик кўрсатган масжидлар ҳамда туманлар бош имом-хатиблари “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан совғалар билан тақдирланди. 

Hidoyat.uz

Режамиз бир асрликдир! Режамиз бир асрликдир! Режамиз бир асрликдир! Режамиз бир асрликдир! Режамиз бир асрликдир! Режамиз бир асрликдир! Режамиз бир асрликдир! Режамиз бир асрликдир!
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Нималар билан ифторлик қилиш суннат?

5.03.2025   845   2 min.
Нималар билан ифторлик қилиш суннат?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Ифторликнинг суннат бўлган дуолари қайси?

Жавоб: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифторлик қилиш вақтида «Аллоҳумма, лака сумнаа ва ъалаа ризқика афторнаа, фатақоббал миннаа, иннака антас Самийъул Алийм» (Аллоҳим, Сен учун рўза тутдик, берган ризқингдан ифторлик қилдик, бизлардан қабул айла. Албатта, Сен Эшитувчи ва Билувчи Зотсан), дер эдилар» (Дорақутний ривоят қилган).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифторлик вақтида «Заҳабаз-зомау, вабталлатил урууқу ва сабатал ажру, иншааллоҳ» (Чанқоқ кетди, томирлар намланди, иншааллоҳ, савоб ҳосил бўлди), дер эдилар.

Байҳақий ривоят қилган.

 

Савол: Нималар билан ифторлик қилиш суннат?

Жавоб: Пишган хурмо, хурмонинг қоқиси ёки ҳеч бўлмаса од-дий сув билан ифторлик қилиш суннатдир. Хурмо бўлатуриб бошқа нарсалар билан оғиз очиш суннатга хилофдир.

Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз оғиз очса, хурмо билан очсин. Агар топа олмаса, сув билан, чунки у покловчидир», дедилар.

Табароний ривоят қилган.


Савол: Масжидда ифторлик қилса бўладими?

Жавоб: Масжид ибодат ва зикр қилинадиган жойдир. Умумий ҳолатда масжидда еб-ичиш, ухлаш макруҳдир. Рамазон ойларида шом намозини масжидда жамоат билан ўқийман, деб келганлар масжид ичида ифторликни қилишса бўлади. Лекин икки нарсанинг риояси қилинса, яхши бўлади:

а) киришдан аввал имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳнинг «Масжидга бир оз муддат эътикоф ниятида кириш ҳам эътикоф ўрнига ўтади», деган сўзларига биноан «Масжиддан чиққунимча нафл эътикофни ният қилдим», деб ният қилиши, зеро эътикофдаги киши учун масжидда еб-ичишга барча уламолар ижозат беришган (Масжид ичида еб-ичмоқчи бўлганлар аввал нафл эътикофни ният қилсалар, ибодат жойида макруҳ иш қилишдан сақланган бўладилар. Қолаверса, нафл эътикофнинг савобига эга бўладилар);

б) масжидни покиза сақлаш.

Шунингдек, аллома Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ Мулла Алиюл Қорийнинг «Мирқотул мафотиҳ» китобидаги «Масжидда еб-ичиш макруҳ, лекин ифторлик бундан мустаснодир», деган сўзларини масжидда ифторлик қилиш мумкинлигига далил қилиб келтирган.

«Мўминнинг қалқони» китобидан

Рамазон