Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
01 Октябр, 2024   |   28 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:02
Қуёш
06:20
Пешин
12:18
Аср
16:19
Шом
18:08
Хуфтон
19:20
Bismillah
01 Октябр, 2024, 28 Рабиъул аввал, 1446
Янгиликлар

Улуғ байрам арафасида фахрий имом-хатиблар тақдирланди

29.08.2024   3158   1 min.
Улуғ байрам арафасида фахрий имом-хатиблар тақдирланди

Юрт равнақи ва дин ривожи йўлида фахрий имом-хатиблар самарали ва фидойилик билан меҳнат қилганлар. Айниқса, ёшларни Ватанга садоқат, элу юртга меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш, эътиқоди мустаҳкам комил инсон сифатида етиштиришда ушбу уламоларнинг хизмати ва ўрни беқисдир.

Фарғона вилоятидаги устозлардан Абдували домла Ҳафизов, Саидваққос домла Минаваров, Абдураҳим домла Мўминовлар ва “Ширмонпазлик” масжиди имом-хатиби Юсуфбурҳон домла Қодировлар ҳам ана шундай масъулиятли йўлда фаолият олиб боришган.

Мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан Фарғона вилояти вакиллиги томонидан ташкил этилган тадбирда соҳада узоқ йиллар самарали меҳнат қилган устозлар ҳолидан хабар олиниб, хизматлари эътибор ва эътирофда экани билдирилди.

Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев устозлар билан самимий мулоқот қилди. Унда диний-маърифий соҳадаги ўзгариш ва ислоҳотлар ҳақида гапирилди, ўтган кунлар хотирланиб, бугунги кун учун шукрона келтирилди.

Якунда юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, мустақиллигимиз барқарор бўлишини сўраб, дуога қўл очилди. Устозларга эсдалик совғалари топширилди. 

Фарғона вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Улуғ байрам арафасида фахрий имом-хатиблар тақдирланди Улуғ байрам арафасида фахрий имом-хатиблар тақдирланди Улуғ байрам арафасида фахрий имом-хатиблар тақдирланди Улуғ байрам арафасида фахрий имом-хатиблар тақдирланди Улуғ байрам арафасида фахрий имом-хатиблар тақдирланди Улуғ байрам арафасида фахрий имом-хатиблар тақдирланди
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Ўтганлар ҳақида “раҳматли” дейиш жоизми?

30.09.2024   1564   1 min.
Ўтганлар ҳақида “раҳматли” дейиш жоизми?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Cавол: Марҳумлар ҳақида гапирганда ҳозир кӯп кишилар "раҳматли бӯлиб кетган", деб айтишмоқда. Шунда мен бундай дейиш хато десам, ким айтди буни, деб сӯрашяпти. Шунга бир изоҳли жавоб берсангиз?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Вафот этган мўмин-мусулмонларнинг ҳаққига мазкур сўзлар билан дуо қилиш ва ўтганларга Аллоҳнинг раҳмат ва мағфиратини умид қилиш мустаҳаб-савобли ишлардан биридир.

Мусулмон инсоннинг мусулмон устидаги ҳақларидан бири вафотидан кейин уни яхшилик билан эслаш, хотирлаш ва ҳаққига хайрли дуо қилишдир.

Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: “Эй, Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари иймон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй, Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан!” (Ҳашр сураси, 10-оят).

Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада мусулмонларга ўзларидан аввал иймон билан ўтган зотларнинг ҳаққига дуо ва мағфират сўраб дуо қилишларини таълим бермоқда. Мусулмонлар асрлар оша ушбу таълимотга содиқ қолиб келмоқдалар.

Ўтганларни хотирлаш ва уларнинг ҳақларига дуо қилиш турли халқларда турлича ибора ва сўзлар билан ифода қилинади. Бизнинг халқимизда ўтганларни “марҳум”, “мағфур” “раҳматли”, “раҳматли бўлиб кетган” ва шу каби дуо маъносидаги сўзлар билан ёдга олиш урф бўлган ва бу савобли амалдир.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Мақолалар