Президент Шавкат Мирзиёев бугун таъзияли хонадонга ташриф буюрди. Қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилди.
Давлатимиз раҳбари марҳумнинг эзгу ишларини, Ватанимизга хизматларини ёдга олди.
Беҳзод Йўлдошев 1945 йил 9 майда Тошкент шаҳрида туғилган. Меҳнат фаолиятини 1968 йилда Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти стажёр-тадқиқотчиси сифатида бошлаган. Юқори энергиялар физикаси соҳасида халқаро миқёсда кенг эътироф этилган олим Ядро физикаси институти директори, Фанлар академияси президенти лавозимларида ўзининг юксак илмий ва ташкилотчилик салоҳиятини намоён этган. Юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш, хорижий илмий марказлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, илмий натижаларни иқтисодиёт тармоқларида қўллаш ишларига муносиб ҳисса қўшган. У Атом энергияси бўйича халқаро агентликда ва университетларда ишлаган, кўплаб йирик лойиҳаларга раҳбарлик қилган.
Б.Йўлдошев Олий Мажлис депутати, кейинги вақтда Олий Мажлис Сенати аъзоси сифатида самарали фаолият олиб бориб, қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишда фидойилик кўрсатди.
Академик Б.Йўлдошевнинг мамлакатимиз илм-фанини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У “Ўзбекистон Республикаси фан арбоби” фахрий унвони, “Фидокорона хизматлари учун” ва “Меҳнат шуҳрати” орденлари, Беруний номидаги давлат мукофоти, “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби” унвони билан мукофотланган эди.
Давлатимиз раҳбари марҳумнинг рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдириб, сабр-тоқат тилади. Улар ташрифи ва далда сўзлари учун Президентимизга миннатдорлик билдирди.
President.uz
Устоз – жамиятни олға бошловчи ва унинг эртанги кунини таъминловчи, таъбир жоиз бўлса, бир йўлчи юлдузлардир. Устозсиз ҳеч бир жамият камолга етмаган. Шунинг учун ҳам халқимизда “Устоз отангдек улуғ” деган чиройли иборалар бор. Шундай экан, устознинг ҳам ота-онадек ҳақлари бор.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам мураббийларга олимларни ҳурматлаш, муаллим ва устозларни улуғлаш борасида кўпгина қимматли кўрсатмалар берганлар.
Имом Аҳмад, Имом Табароний ва Ҳоким Убода ибн Сомитдан розийаллоҳу анҳу ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кексаларимизни улуғламаган, кичикларимизга меҳрибон бўлмаган ва олимларимизни (ҳақини) билмаган менинг умматимдан эмас”, дедилар.
1-октябрь – ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан қорақалпоғистонлик диний соҳа ходимларимиз Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти тизимидаги масжидларда кўп йиллар давомида хизмат қилган, бугунги кунда нафақада бўлган нуроний имом домлалар ҳолидан хабар олиб, байрам билан қутлади.
Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти
Матбуот хизмати