Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
02 Октябр, 2024   |   29 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:03
Қуёш
06:21
Пешин
12:17
Аср
16:18
Шом
18:06
Хуфтон
19:19
Bismillah
02 Октябр, 2024, 29 Рабиъул аввал, 1446

Давлатимиз раҳбари марҳум академик оиласига ҳамдардлик билдирди

29.08.2024   9802   1 min.
Давлатимиз раҳбари марҳум академик оиласига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Фанлар академияси президенти, физика-математика фанлари доктори, академик, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Беҳзод Йўлдошев кеча, 28 август куни вафот этган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев бугун таъзияли хонадонга ташриф буюрди. Қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилди.

Давлатимиз раҳбари марҳумнинг эзгу ишларини, Ватанимизга хизматларини ёдга олди.

Беҳзод Йўлдошев 1945 йил 9 майда Тошкент шаҳрида туғилган. Меҳнат фаолиятини 1968 йилда Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти стажёр-тадқиқотчиси сифатида бошлаган. Юқори энергиялар физикаси соҳасида халқаро миқёсда кенг эътироф этилган олим Ядро физикаси институти директори, Фанлар академияси президенти лавозимларида ўзининг юксак илмий ва ташкилотчилик салоҳиятини намоён этган. Юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш, хорижий илмий марказлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, илмий натижаларни иқтисодиёт тармоқларида қўллаш ишларига муносиб ҳисса қўшган. У Атом энергияси бўйича халқаро агентликда ва университетларда ишлаган, кўплаб  йирик лойиҳаларга раҳбарлик қилган.

Б.Йўлдошев Олий Мажлис депутати, кейинги вақтда Олий Мажлис Сенати аъзоси сифатида самарали фаолият олиб бориб, қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишда фидойилик кўрсатди.

Академик Б.Йўлдошевнинг мамлакатимиз илм-фанини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У “Ўзбекистон Республикаси фан арбоби” фахрий унвони, “Фидокорона хизматлари учун” ва “Меҳнат шуҳрати” орденлари, Беруний номидаги давлат мукофоти, “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби” унвони билан мукофотланган эди.

Давлатимиз раҳбари марҳумнинг рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдириб, сабр-тоқат тилади. Улар ташрифи ва далда сўзлари учун Президентимизга миннатдорлик билдирди.

President.uz
 

Давлатимиз раҳбари марҳум академик оиласига ҳамдардлик билдирди Давлатимиз раҳбари марҳум академик оиласига ҳамдардлик билдирди Давлатимиз раҳбари марҳум академик оиласига ҳамдардлик билдирди Давлатимиз раҳбари марҳум академик оиласига ҳамдардлик билдирди Давлатимиз раҳбари марҳум академик оиласига ҳамдардлик билдирди Давлатимиз раҳбари марҳум академик оиласига ҳамдардлик билдирди
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Дубай шаҳзодаси Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди

28.09.2024   8425   1 min.
Дубай шаҳзодаси Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди

Бирлашган Араб Амирликлари ахборот агентлиги WАМ Дубай валиаҳд шаҳзодаси, Бош вазир ўринбосари ва мудофаа вазири Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум бошчилигидаги делегация юртимизга расмий ташрифи доирасида Тошкентдаги Ҳазрати Имом мажмуасига борганини ёритди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 

Меҳмонлар ушбу меъморий ёдгорлик билан танишаркан, Имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Али Исмоил Қаффол Шоший қабри атрофида барпо этилган мажмуа таркибидаги Бароқхон мадрасаси, Қаффол Шоший мақбараси, Тиллашайх масжиди, Мўйи Муборак мадрасаси ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишди.

Саёҳати давомида Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум Усмон мусҳафи сақланаётган Мўйи муборак мадрасаси музейидаги турли услубда ёзилган Қуръони карим нусхалари, нодир қўлёзмалардан ташқари, 20 мингга яқин китобдан иборат беназир тўпламни ўз ичига олган улкан кутубхона билан, шунингдек  барпо этилаётган “Ислом цивилизацияси маркази” мажмуаси билан ҳам танишди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

 

Дубай шаҳзодаси Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди Дубай шаҳзодаси Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди
Ўзбекистон янгиликлари