frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

"Йил имоми – 2024" танловининг вилоят босқичи ғолиби аниқланди

30.08.2024   8173   1 min.

29 август куни Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 33 йиллик байрами олдидан Наманган вилояти вакиллигида  “Йил имоми – 2024” кўрик танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда Наманган шаҳар ва туманларида биринчиликни олиб 2-вилоят босқичи имом-хатиблар ўртасида тафсир, тажвид, фиқҳ, ақоид ва сийрат фанлари бўйича тузилган саволлар асосида билим ва малакаларини синовдан ўтказилди.

Иштирокчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан белгиланган мезонлар асосида баҳолаб борилди. Якуний натижаларга кўра, танловда биринчиликни эгаллаган Наманган шаҳар «Ҳомиддин қори» жоме масжиди имом-хатиби Насриддинов Муҳаммадбобур “Йил имоми – 2024” кўрик танловининг республика босқичига йўл олди. 

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

“Гуруҳбозлик қилманг!”

26.06.2025   4014   1 min.
“Гуруҳбозлик қилманг!”

Сабрсизлик мусулмонлар орасида турли ихтилофлар, уруш-жанжаллар келиб чиқишига сабаб бўлади. Аллоҳ Таоло сабр қилувчилар билан бўлади. Уларни турли ёмонликлардан асрайди. Сабр қилмай, чидамсиз бўлганлар эса, ихтилоф гирдобига дучор бўладилар.

Ояти кариманинг охирида Аллоҳ таоло: “Ва сабр қилинг. Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар биландир”, деб марҳамат қилган.

Шунингдек, Аллоҳ таоло “Рум” сураси 31-32 оятларда мўмин-мусулмонларга қуйидаги хитобни қилади: “...Ва мушриклардан бўлманг. Динларида тафриқага тушган, гуруҳ-гуруҳ бўлиб олиб, ҳар бир жамоа ўз олдидаги нарсадан шод бўлганлардан бўлманг”.

Демак, динда тафриқага тушиш мушрикларнинг иши бўлиб танилган экан. Гуруҳ-гуруҳ бўлиб олиб, ихтилоф чиқариш, талашиб-тортишиш ҳам мушрикларнинг иши экан. Ҳар бир жамоа ўз олдидаги нарсадан шод бўлиб, бошқаларни паст санаши ҳам мушрикларнинг иши экан.

Аллоҳ таоло “Анъом” сураси 109-оятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб: “Динларини тафриқа қилиб, ўзлари гуруҳбозлик қилганлар билан ҳеч бир алоқанг йўқ. Албатта, уларнинг иши Аллоҳнинг Ўзига ҳавола. Сўнгра қилган ишларининг хабарини берур”, деган.

Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло тафриқа ва гуруҳбозликка олиб борадиган низо ҳамда ихтилофларни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларидан бошқа, ул ҳидоят йўлига тескари йўл ҳисобламоқда. Аллоҳ таоло бу оятда тафриқа ва гуруҳбозлик Пайғамбаримизнинг умматларига муносиб эмаслигини қаттиқ таъкидламоқда.

Аллоҳ таоло “Оли Имрон” сурасида сиз билан биз мусулмонларга хитоб қилиб: “Ўзларига очиқ баёнотлар келганидан кейин бўлиниб, тафриқага тушганларга ўхшаш бўлманглар! Ана ўшаларга улуғ азоб бордир”, деган.

Тафриқага тушиб бир-биримиз ила тортишиш низолар урчиб, файзу барака кўтарилишига сабаб бўлади.

Янгиқўрғон тумани "Сайид бобо Термизий" жоме масжиди

имом-хатиби Абдували Маҳмудхонов

@SOFTALIMOTLAR

МАҚОЛА