Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
06 Октябр, 2024   |   03 Рабиъус сони, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:07
Қуёш
06:25
Пешин
12:16
Аср
16:12
Шом
17:59
Хуфтон
19:12
Bismillah
06 Октябр, 2024, 03 Рабиъус сони, 1446
Янгиликлар

Қутлуғ байрамга муносиб туҳфа!

30.08.2024   3780   1 min.
Қутлуғ байрамга муносиб туҳфа!

Масжидлар Аллоҳнинг уйлари, унда зику ибодат, дуолар қилинади, илму маърифат ҳосил қилинади. Қуръони каримда масжидларни обод этувчилар мақталган. Ҳадиси шарифда эса Пайғамбар алайҳиссалом: “Ким Аллоҳ учун масжид бино қилса, у хоҳ кичик бўлсин, хоҳ катта бўлсин Аллоҳ унга жаннатда уй бино қилади”, деганлар.

Охирги йилларда масжидларни обод этиш, ибодат қилувчилар учун етарли шарт-шароитларни яратиш борасида эътиборга сазовор ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳам бўлса, юртимизда диний-маърифий соҳадаги олиб борилаётган ислоҳотлар самарасидир.

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманидаги “Оқтепа” жоме масжидида бундан қарийб уч йил аввал бошланган қурилиш-ободонлаштириш ишлари якунланиб, Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилди. Уч мингдан зиёд намозхонни бағрига сиғдира оладиган замонавий, кўркам хонақоҳ қад ростлади.

Бугун мазкур иншоотнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев, Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзод Йўлдошев, уламолардан Иброҳимжон домла Қодиров, Аҳмадхон домла Низомов ва нуронийлар иштирок этди.

Маросимда сўз олганлар мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар, тинчлик-хотиржамликнинг улуғ неъмат экани, Давлат раҳбарининг масжидларни обод қилишга қаратаётган эътибори, Истиқлол неъматининг қадри ҳақида ҳаётий мисоллар асосида нутқ қилдилар.

Шунингдек, маросимда узоқ йиллар соҳада хизмат қилган устозлар ва масъуллар хизмати эътироф этилиб, эсдалик совғалари топширилди. 

Қутлуғ байрамга муносиб туҳфа бўлган янги масжиднинг узоқ йиллар халқимизга хизмат қилишини сўраб дуога қўл очилди. 

Фарғона вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Қутлуғ байрамга муносиб туҳфа! Қутлуғ байрамга муносиб туҳфа! Қутлуғ байрамга муносиб туҳфа! Қутлуғ байрамга муносиб туҳфа! Қутлуғ байрамга муносиб туҳфа! Қутлуғ байрамга муносиб туҳфа! Қутлуғ байрамга муносиб туҳфа! Қутлуғ байрамга муносиб туҳфа! Қутлуғ байрамга муносиб туҳфа! Қутлуғ байрамга муносиб туҳфа! Қутлуғ байрамга муносиб туҳфа! Қутлуғ байрамга муносиб туҳфа! Қутлуғ байрамга муносиб туҳфа!
Бошқа мақолалар

Бардавом амал инсонни жаннатга киритади

26.09.2024   4621   1 min.
Бардавом амал инсонни жаннатга киритади

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир куни бомдод намозидан олдин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Билолга: «Билол! Қайси амалингни манфаати энг кўп амал деб ўйлайсан? Ўша амалингни айт, чунки мен бугун тушимда жаннатда шиппагингнинг товушини эшитдим», дедилар. Билол: «Манфаати энг кўп деб умид қилган ишим – кечасию кундузи қачон таҳорат қилсам, ўша таҳоратим билан насиб бўлганича намоз ўқийман, холос», деди».

Имом Бухорий, имом Муслим ривоят қилган.

Эътибор берган бўлсангиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Билол розияллоҳу анҳунинг жаннатда юрганини, у ерда унинг учун жой борлигини ва бунга сабаб бу бахтли саҳоба ҳаёти мобайнида қилган бирор улкан амал борлигини таъкидлаб, ана шу улкан амал нима эканини сўрамоқдалар. Билол розияллоҳу анҳу эса унчалик қийматли амали йўқлигини, фақатгина қиладиган иши ҳар доим таҳорат қилганида Аллоҳ қодир қилганича нафл намоз ўқишни вазифа қилиб олганини айтяпти.

Абдуллоҳ Абдулмуътий, Ҳуда Саъид Баҳлулнинг

“Қулоғим сенда қизим” китобидан Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ таржимаси.