АЛЛОҲ 10 МИНГ ДАН ЗИЁД ЕТИМ ВА МИСКИН БОЛАЖОНЛАРГА МАКТАБ УЧУН БАРЧА КEРАКЛИ МАҲСУЛОТЛАРНИ ЭҲСОН ҚИЛИШДА ЛАББАЙ ДEБ ТУРИБ БEРГАН САХИЙЛАРИМИЗДАН РОЗИ БЎЛСИН
ЭҲСОН ҚИЛИШДАН ТЎХТАМАНГ, БИЗ ҲАМ ЙИЛ 12 ОЙ ХИЗМАТДАМИЗ
+998 95-155-22-22
+99895-950-00-55 Фақат Закот ва Эҳсон берувчилар учун тел.
UzCARD
5614 6821 2374 1037
HUMO
9860 1701 0422 9951
UnionPay
6210 4501 6806 6009
VISA
4023 0602 2291 2080
Ҳамма пластик карталар ЮЛЧИEВ АЛИЖОН номида.
Фақат ҲОМИЙЛАР УЧУН, Эҳсон бериш учун тел.
+998 90-350-01-00
АҚШнинг Сиэтл шаҳри мери Кети Б. Уилсон 2026 йил 1 сентябрни “Ўзбекистон Мустақиллиги куни” деб расман эълон қилди. Бу ҳақда шаҳар мери томонидан имзоланган махсус прокламацияда қайд этилган.
Ҳужжатда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги, мамлакатнинг шу давр мобайнида суверенитет, тараққиёт ва кенг кўламли ўзгаришлар йўлини босиб ўтгани алоҳида таъкидланган.
Шунингдек, прокламацияда Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги энг кўп аҳолига эга давлат экани, иқтисодиёт йиллик 5–6 фоиз атрофида ўсиб бораётгани, очиқ бозор ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга интилаётгани қайд этилган.
Ҳужжатда Ўзбекистоннинг қадимий Ипак йўли марказида жойлашгани ва бугунги кунда 100 миллиондан ортиқ истеъмолчини қамраб олувчи минтақага стратегик дарвоза вазифасини бажараётганига ҳам урғу берилган. Бу эса савдо, инвестиция, логистика, технология ва энергетика соҳаларида Сиэтл бизнес ҳамжамияти билан ҳамкорлик учун катта имконият сифатида баҳоланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Сиэтлдаги Бош консуллиги фаолияти икки томон ўртасида одамлар, бизнес ва давлат идоралари даражасида узоқ муддатли алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланган.
https://t.me/Rasmiy_axborot_official