Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
02 Октябр, 2024   |   29 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:03
Қуёш
06:21
Пешин
12:17
Аср
16:18
Шом
18:06
Хуфтон
19:19
Bismillah
02 Октябр, 2024, 29 Рабиъул аввал, 1446
Видеолар

“ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (30.08.2024)

31.08.2024   1894   1 min.

Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти

00:00 Анонс
01:17 Имом Бухорий мажмуаси буюк маънавий устун бўлади
01:57 Давлатимиз раҳбари марҳум академик оиласига ҳамдардлик билдирди
02:29 Халқаро конгресс амалий таклиф, илғор ташаббус ва инновацион лойиҳаларга бой бўлди
03:14 Ватандошлар билан мулоқот, икки томонлама учрашув ва Хельсинкида жума намози — Финландия сафари
03:54 Мустақиллик байрами муносабати билан бир гуруҳ диний соҳа ходимлари давлат мукофоти билан тақдирланди
04:32 Умра мавсуми 10 сентябрдан бошланади 
05:01 Истиқлол байрами арафасида кўплаб оилаларга хурсандчилик улашилмоқда
05:40 Тошкент ислом институти магистратура йўналиши ва Имом Термизий номидаги ислом институтига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди
06:23 Диний таълим муассасалари раҳбарлари учун ўқув семинар ўтказилди
07:10 Байрамга муносиб туҳфа – янги масжидлар очилди
07:52  Улуғ байрам арафасида фахрий имом-хатиблар тақдирланди
08:24 «Йил имоми – 2024» кўрик танловининг Наманган вилоят босқичи бўлиб ўтди
09:00 Мустақилликнинг 33 йиллиги муносабати билан отинойилар иштирокида тадбир ўтказилди
09:21 Ёш диний соҳа ходимлари спорт мусобақаларида беллашди
09:52 “Маърифат улашиш – энг эзгу амал” шиори остида 2025 йил учун обуна мавсуми бошланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

50 йиллик намозимизни қайтадан ўқиймиз

27.09.2024   5980   2 min.
50 йиллик намозимизни қайтадан ўқиймиз

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ривоят қилишларича, Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳга Ҳотамул Асом деган зот масжидда зуҳддан маъруза қилаётган эмиш деган хабар келди. Шунда у киши шогирдларига: қани бориб эшитайликчи, нималар ҳақида гапираётган экан, деб масжидга бордилар ва Ҳотамул Асомга: “Эй йигит, менга намоз ҳақида гапириб бер”, дедилар.

Ҳотамул Асом: “Намознинг одоблари ҳақида айтиб берайми ёки унинг кайфияти ҳақида сўраяпсизми?” деди.

Абу Юсуф унинг бу гапидан таажжубга тушдилар ва ичларида: “Биз ундан битта нарсани сўрасак, у иккита нарсани айтмоқчи”, дедилар. “Майли бизга намознинг одоблари ҳақида айтиб берақол”, дедилар.

Ҳотамул Асом сўз бошлади: “Намознинг одоблари будир: Яратганнинг амрига итоат этиб ўриндан турмоқлик, савоб умидида намозгоҳга бормоқлик, ният ила намозга кирмоқлик, Аллоҳни улуғлаб такбир айтмоқлик, тартил билан қироат қилмоқлик, хушуъ ила рукуъ қилмоқ, хузуъ ила саждага йиқилмоқ, ихлос билан ташаҳҳуд айтмоқ, раҳмат тилаб салом бермоқ”, деди.

Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ: “Энди намознинг кайфияти ҳақида гапириб бер”, дедилар.

Ҳотамул Асом сўз бошлади: “Каъбани икки қошингиз орасига оласиз, мезонни кўз ўнгингизга келтирасиз, сирот кўпригини оёғингиз остига, ўнг ёнингизга жаннатни, чап ёнингизга дўзахни келтирасиз, ортингизда эса, ўлим фариштаси пойлаб юрибди. Ана шундан кейин намозингиз қабул бўлдими ёки рад этилдими, шуни ўйлайсиз”, деди.

Абу Юсуф сўрадилар: “Сен қачондан бери намозни шундай кайфиятда ўқийсан?”.

Ҳотамул Асом: “Йигирма йилдан бери шундай намоз ўқийман”, деб жавоб берди.

Шундан кейин Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ шогирдлари томон ўгирилиб: “Юринглар, бориб эллик йиллик намозимизни қайтадан қазо қилиб ўқиб оламиз”, дедилар.

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ