Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
02 Октябр, 2024   |   29 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:03
Қуёш
06:21
Пешин
12:17
Аср
16:18
Шом
18:06
Хуфтон
19:19
Bismillah
02 Октябр, 2024, 29 Рабиъул аввал, 1446
Янгиликлар

ТОШКEНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ МАГИСТРАТУРАСИГА ВА ИМОМ ТEРМИЗИЙ НОМИДАГИ ИСЛОМ ИНСТИТУТИГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ НАТИЖАЛАРИ (МАНДАТ) ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

31.08.2024   2562   1 min.
ТОШКEНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ МАГИСТРАТУРАСИГА ВА ИМОМ ТEРМИЗИЙ НОМИДАГИ ИСЛОМ ИНСТИТУТИГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ НАТИЖАЛАРИ (МАНДАТ) ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг

Магистратура мутахассислиги

Имом Термизий номидаги ислом институти

Абитуриентлар мандат натижаларини ўзлари ҳужжат топширган олий диний таълим муассасаларидан ёки @mandatmuslimbot га имтиҳон рухсатномасида тақдим этилган ID ёки LOGIN рақамини киритиш орқали билиб олишлари мумкин.

Олий диний таълим муассасалари мандат натижаларидан норози бўлган абитуриентлар 2024 йил 4 сентябрь куни соат 9:00 дан бошлаб 24 соат давомида ҳужжат топширган таълим муассасасига ёзма ариза билан мурожаат қилиш орқали АПEЛЛЯЦИЯ беришлари мумкин. Апелляция жараёнлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Апелляция аризаларини кўриб чиқиш санаси ва вақти бўйича қўшимча маълумот берилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими

Қабул жараёнларига оид сўнгги янгиликларни кузатиб боринг:
https://t.me/qabulmuslimuz 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Бошқа мақолалар

50 йиллик намозимизни қайтадан ўқиймиз

27.09.2024   5983   2 min.
50 йиллик намозимизни қайтадан ўқиймиз

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ривоят қилишларича, Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳга Ҳотамул Асом деган зот масжидда зуҳддан маъруза қилаётган эмиш деган хабар келди. Шунда у киши шогирдларига: қани бориб эшитайликчи, нималар ҳақида гапираётган экан, деб масжидга бордилар ва Ҳотамул Асомга: “Эй йигит, менга намоз ҳақида гапириб бер”, дедилар.

Ҳотамул Асом: “Намознинг одоблари ҳақида айтиб берайми ёки унинг кайфияти ҳақида сўраяпсизми?” деди.

Абу Юсуф унинг бу гапидан таажжубга тушдилар ва ичларида: “Биз ундан битта нарсани сўрасак, у иккита нарсани айтмоқчи”, дедилар. “Майли бизга намознинг одоблари ҳақида айтиб берақол”, дедилар.

Ҳотамул Асом сўз бошлади: “Намознинг одоблари будир: Яратганнинг амрига итоат этиб ўриндан турмоқлик, савоб умидида намозгоҳга бормоқлик, ният ила намозга кирмоқлик, Аллоҳни улуғлаб такбир айтмоқлик, тартил билан қироат қилмоқлик, хушуъ ила рукуъ қилмоқ, хузуъ ила саждага йиқилмоқ, ихлос билан ташаҳҳуд айтмоқ, раҳмат тилаб салом бермоқ”, деди.

Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ: “Энди намознинг кайфияти ҳақида гапириб бер”, дедилар.

Ҳотамул Асом сўз бошлади: “Каъбани икки қошингиз орасига оласиз, мезонни кўз ўнгингизга келтирасиз, сирот кўпригини оёғингиз остига, ўнг ёнингизга жаннатни, чап ёнингизга дўзахни келтирасиз, ортингизда эса, ўлим фариштаси пойлаб юрибди. Ана шундан кейин намозингиз қабул бўлдими ёки рад этилдими, шуни ўйлайсиз”, деди.

Абу Юсуф сўрадилар: “Сен қачондан бери намозни шундай кайфиятда ўқийсан?”.

Ҳотамул Асом: “Йигирма йилдан бери шундай намоз ўқийман”, деб жавоб берди.

Шундан кейин Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ шогирдлари томон ўгирилиб: “Юринглар, бориб эллик йиллик намозимизни қайтадан қазо қилиб ўқиб оламиз”, дедилар.

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ