Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Август, 2026   |   25 Сафар, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:53
Қуёш
05:25
Пешин
12:34
Аср
17:27
Шом
19:37
Хуфтон
21:06
Bismillah
08 Август, 2026, 25 Сафар, 1448

Илм олиш аёлларга ҳам фарздир

04.09.2024   15720   1 min.
Илм олиш аёлларга ҳам фарздир

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Илм талаб қилиш мўмин ва мўмина аёлга фарздир”, деганлар. Бу ҳадисдан шу нарса маълум бўладики, Ислом дини аёл кишига ҳам илм талаб қилишни фарз қилди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳафса розияллоҳу анҳо онамизга уйланмоқчи бўлганларида Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Ислом умматига юксак бир фазилатни кўрсатдилар. У ҳам бўлса, оталик масъулятини ҳис қилган ҳолда қизлари Ҳафса розияллоҳу анҳони турмушга бериш олдидан унга ўқиш,  ёзиш ва динга доир илмларни бердилар. Ҳаттоки қизларига ўқиш ва ёзишни таълим бериш учун Бани Адий қабиласидан бир аёлни ёлладилар. Ҳафса онамиз розияллоҳу анҳо ҳалиги аёлдан етарлича илм олганларидан сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиқдилар.

Тўйдан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳазрати Умардан ҳалиги Бани Адийлик аёлни келиб Ҳафсага қолган илмлардан ҳам дарс беришни давом эттиришлигини айтдилар.

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: “Ё Расулуллоҳ! Ҳафса илмни яхши эгаллаб олди”, дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен Ҳафсани илмни мукаммалроқ эгаллашини хоҳлайман”, дедилар. Шундан сўнг ҳалиги аёл келиб дарсни давом эттирди.

Абдушукур МУРОДОВ

Манба: Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг “Мусулмон аёл фиқҳи” номли китобидан. 15-бет.

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Наманганда болажонларга суннат тўйи қилиб берилди

05.08.2026   10194   1 min.
Наманганда болажонларга суннат тўйи қилиб берилди

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида "Вақф" хайрия жамоат фондининг Наманган вилояти филиали томонидан эзгу ташаббус амалга оширилди.


Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тавсиясига асосан, вилоятнинг турли ҳудудларидан келган, боқувчисини йўқотган ва меҳрга муҳтож 35 нафар болажон учун суннат тўйи ташкил этилди.


Тадбир тафсилотлари: 

– Ҳар бир тўй боласига ҳомийлар томонидан велосипед, костюм-шим ва байрамона сарполар ҳадя қилинди.

–  Болажонлар ва уларнинг яқинлари учун байрам дастурхони ёзилиб, унутилмас ва кўтаринки кайфият улашилди.

– Наманган вилояти бош имом-хатиби Абдуллоҳ домла Саматов иштирок этиб, бу хайрли ишга ҳисса қўшган ҳомийларга миннатдорлик билдирди ва фарзандлар камолини сўраб дуо қилди.


Бу каби савобли тадбирлар жамиятимизда меҳр-оқибат, саховат ва инсонпарварлик фазилатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Наманганда болажонларга суннат тўйи қилиб берилди Наманганда болажонларга суннат тўйи қилиб берилди Наманганда болажонларга суннат тўйи қилиб берилди Наманганда болажонларга суннат тўйи қилиб берилди Наманганда болажонларга суннат тўйи қилиб берилди
Ўзбекистон янгиликлари