frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

Илм олиш аёлларга ҳам фарздир

04.09.2024   16464   1 min.
Илм олиш аёлларга ҳам фарздир

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Илм талаб қилиш мўмин ва мўмина аёлга фарздир”, деганлар. Бу ҳадисдан шу нарса маълум бўладики, Ислом дини аёл кишига ҳам илм талаб қилишни фарз қилди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳафса розияллоҳу анҳо онамизга уйланмоқчи бўлганларида Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Ислом умматига юксак бир фазилатни кўрсатдилар. У ҳам бўлса, оталик масъулятини ҳис қилган ҳолда қизлари Ҳафса розияллоҳу анҳони турмушга бериш олдидан унга ўқиш,  ёзиш ва динга доир илмларни бердилар. Ҳаттоки қизларига ўқиш ва ёзишни таълим бериш учун Бани Адий қабиласидан бир аёлни ёлладилар. Ҳафса онамиз розияллоҳу анҳо ҳалиги аёлдан етарлича илм олганларидан сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиқдилар.

Тўйдан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳазрати Умардан ҳалиги Бани Адийлик аёлни келиб Ҳафсага қолган илмлардан ҳам дарс беришни давом эттиришлигини айтдилар.

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: “Ё Расулуллоҳ! Ҳафса илмни яхши эгаллаб олди”, дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен Ҳафсани илмни мукаммалроқ эгаллашини хоҳлайман”, дедилар. Шундан сўнг ҳалиги аёл келиб дарсни давом эттирди.

Абдушукур МУРОДОВ

Манба: Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг “Мусулмон аёл фиқҳи” номли китобидан. 15-бет.

Бошқа мақолалар

Фарғонада 35 нафар етим боланинг хатна тўйи байрамона ва кўтаринки руҳда нишонланди

10.08.2026   28994   1 min.
Фарғонада 35 нафар етим боланинг хатна тўйи байрамона ва кўтаринки руҳда нишонланди

 

Аллоҳ таоло ушбу эзгу ишга ҳисса қўшган барча саховатпеша инсонларнинг эҳсонларини даргоҳида қабул қилсин, мол-у жонларига барака, оилаларига тинчлик ва хотиржамлик ато этсин. Юртимизда бундай хайрли амаллар бардавом бўлиб, етим болаларнинг юзидаги қувонч ва табассум ҳеч қачон аримасин.

 

Vaqf.uz сайти орқали ўзингиз хоҳлаган йўналишга эҳсон қилишингиз мумкин!