Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
03 Январ, 2025   |   4 Ражаб, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:24
Қуёш
07:49
Пешин
12:33
Аср
15:25
Шом
17:09
Хуфтон
18:29
Bismillah
03 Январ, 2025, 4 Ражаб, 1446
Мақолалар

Душманга ҳам меҳрибон бўлган РАСУЛИМ ﷺ

5.09.2024   2714   3 min.
Душманга ҳам меҳрибон бўлган РАСУЛИМ ﷺ

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирсам, у зот беморликдан қийналаётган эканлар.

“Ё Аллоҳнинг Расули, сиз беморликдан қаттиқ қийналмоқдасиз-ку?! дедим.

Шундай. Мен беморликдан сизлардан икки кишининг қийналганича қийналаман, дедилар.

Сизга икки ҳисса ажр бўлиши учун шундайдир-да? дедим.

Шундай. Худди шундай. Қай бир мусулмонга бирор мусибат етса, бирор тикан кирса ҳам, албатта, Аллоҳ унинг сабабидан ўша банданинг ёмонликларини худди дарахт ўз баргларини тўкканидек тўкади, дедилар у зот” (Муттафақун алайҳ).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам беморликни бошқаларга нисбатан икки ҳисса оғир кечирган эканлар. Шундай ҳолатда ҳам сабр қилишни, Аллоҳ таолонинг раҳматидан умидвор бўлиш кераклигини бизларга таълим бериб, бемор ҳолатда ҳам биз умматлар учун муборак ҳадисларини ривоят қилганлар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам нафақат бемор вақтларида, балки ҳаётларининг ҳар бир даврини сабр билан ўтказардилар.

  • меҳрибон оталарини кўрмай дунёга келиб, вояга етганларида;
  • олти ёшга тўлганларида муштипар Оналари жон таслим қилса-ю, лекин қўлларидан ҳеч нарса келмай термулиб турганларида,
  • “ота-онам ҳам, бобом ҳам сиз” деб суянган боболаридан жудо бўлганларида;
  • ўсмирлик даврларида ўша давр ёшлари шуғулланадиган ўйин-кулги ва бекорчиликлардан узоқ бўлган ҳолда ҳаёт кечирганларида;
  • елкадошлари, умр йўлдошлари, суюкли маҳбубалари ҳамда ҳимоячилари бўлган амакиларидан айрилганларида;
  • тоифликлар тошлар отиб, кавушларининг ичи қонга тўлганда;
  • қавмлари у зотга турли азиятлар бериб, ўз юртларини ташлаб ҳижрат қилганларида;
  • Уҳуд жангида, амакилари ҳазрат Ҳамзанинг вафот этганида;
  • икки ёшга яқинлашган жажжи фарзандлари Иброҳим сўнгги нафасларини олаётганини кўрганларида;
  • сажда қилаётганларида туянинг ичак-чавоқларини у зотнинг устиларига ағдаришганида,
  • "менга ўлжа бермадинг", деб ёқаларидан олиб бўғганида, бир аёл заҳарли гўшт берганида Расулуллоҳ алайҳиссалом буларнинг барчасига гўзал сабр қилар, азиятларга яхшилик билан жавоб қайтарар эдилар. У зот ҳаттоки, суиқасд пайида юрганларни ҳам Аллоҳ таоло ҳидоятга бошлашини умид қилар эдилар.

Нима учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бунчалик азиятларга сабр қилардилар, душманларнинг адабини бериб қўйсалар бўларди-ку? (Буни икки кишидан бири ўқийди).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу азиятларга жавоб бермасликлари ва сабр қилишлари у зотнинг заиф бўлганлари ёки улардан қўрққанлари ёки улар билан тортишишдан ҳайиққанлари учун эмас, балки уларга раҳм қилганлари, кечиримлари уларга таъсир қилиб, Ҳақ йўлдан юришларини умид қилганлари сабабидан эди.

Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг хос сифатлари қайси деб сўрасангиз, албатта, бу раҳмат сифатидир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни айнан мана шу сифат ила мақтаган: “Биз сени фақат оламларга раҳмат қилиб юбордик” (Анбиё сураси, 107-оят),

“Аллоҳнинг раҳмати ила уларга мулойим бўлдинг. Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар” (Оли Имрон сураси, 159-оят).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен лаънатловчи бўлиб эмас, раҳмат бўлиб юборилдим”, деганлар.

Даврон НУРМУҲАММАД

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар учун семинар ташкил этилди

29.12.2024   8971   1 min.
Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар учун семинар ташкил этилди

О‘збекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар учун озиқ-овқат ва қишлоқ хо‘жалиги маҳсулотларини экспортини кенгайтириш ва экспортда кенг қо‘лланилаётган СМИИC стандартлари бо‘йича о‘қув семинари ташкил этилди.

Иштирокчиларга СМИИC стандартлари талаблари, синов методлари, аудит ва сертификатлаштириш жараёнлари бо‘йича то‘лиқ ма’лумотлар берилиб, "О‘збекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази" давлат муассасаси лабораторияларида маҳсулотлар синовини амалга ошириш жараёнлари билан яқиндан таништирилди.

Тадбирда О‘збекистон мусулмонлари идораси фатво маркази уламоси Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров ҳамда стандартлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш идоралари ходимлари ҳам иштирок этди.

Манба

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар учун семинар ташкил этилди Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар учун семинар ташкил этилди Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар учун семинар ташкил этилди Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар учун семинар ташкил этилди Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар учун семинар ташкил этилди Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар учун семинар ташкил этилди