Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
04 Июн, 2025   |   8 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:08
Қуёш
04:51
Пешин
12:26
Аср
17:35
Шом
19:55
Хуфтон
21:31
Bismillah
04 Июн, 2025, 8 Зулҳижжа, 1446

Қиз тарбиялаганга улуғ башорат бор

05.09.2024   3905   2 min.
Қиз тарбиялаганга улуғ башорат бор

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Сочларига оқ оралаб, пешонасига ажин тушган бир киши ора-сира масжидга келиб, жамоатдан дуо сўрарди: “Фарзанд талабидаман, жамоат билан дуо қилсангизлар...”

Бир куни шу одам: “Домла, фарзанд сўраб қилинадиган дуо­лар борми? Менга ўргатинг”, деб қолди. Мен унга оятларда келган дуоларни, уларнинг маъноларини ўргатиб, дуо қилиш одоблари ва Аллоҳдан умидни узмаслик ҳақида билганимча тушунтирдим.

Бир йилча ўтиб, ҳалиги одам қўлида чақалоқ билан кўзлари севинчга тўлиб кириб келди: “Домла, Аллоҳ менга фарзанд берди! Қизли бўлдим!..” деди. Унинг хурсандчилигидан биз ҳам қувондик.

– Аллоҳга шукр! Бунга сизнинг дуо ва маслаҳатларингиз туфайли эришдик. Қулоғига азон айтиб, хайрли дуолар қиласиз деб чақалоқни тўғри олдингизга олиб келавердим.

Фаолиятим давомида кўп оталарни кўрганман, лекин қизли бўлиб бунчалик севинган отани ҳали учратмагандим. У ҳамма оталардан кўра бахтлироқ эди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимнинг ҳузурида бир қиз бўлсаю уни тириклай кўмиб юбормаган, таҳқирламаган ва ўғлини ундан устун қўймаган бўлса, Аллоҳ уни жаннатга киритади”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Аллоҳ таолонинг ҳузурида қиз боланинг қадри улуғ. Афсус, буни кўпчилигимиз англаб етмаймиз. Орамизда қиз фарзанд кўрганидан хафа бўладиган оталар, келинини айблайдиган қайноналар учраб туради. Наҳот улар фарзанднинг ўғил ё қиз бўлиши бандасининг қўлида эмаслигини тушуниб етишмаса?! Ахир Қуръони каримда: «Осмонлару Ернинг подшоҳлиги Аллоҳникидир. У Зот хоҳлаган нарсасини яратур. У Зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур. Ёки уларни жуфтлаб – ўғил-қиз қилиб берур ва хоҳлаган кишисини туғмас қилур. Албатта, У ўта билувчидир, ўта қуд­ратлидир», деб марҳамат қилмаганми?! (Шўро сураси, 49–50-оятлар.)

Албатта, қиз болани иймон-эътиқодли, тақволи ва солиҳа қилиб тарбиялаш осон иш эмас. Бу ота-онадан катта масъулият ва эътибор талаб этади. Агар бунинг уддасидан чиқса, унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан улуғ башорат бор: “Қизларни тарбиялаш билан имтиҳон қилинган кишига ўша қизлари жаҳаннамдан парда бўлади” (Муттафақун алайҳ).

Яна икки йил ўтиб, ҳалиги инсоннинг оиласида хурсандчилик бўлди: Аллоҳ унга икки ўғил ҳадя этди. Неъматларга шукр қилган эди, Аллоҳ яна зиёда қилди.

Бу воқеа хотини қиз туққанида ғазабланиб, уни ота-онасиникига жўнатиб юборадиганлар учун улкан ибратдир.

Абдураҳмон АСҚАРОВ,

Тошкент шаҳридаги
“Катта Қозиработ”
жоме масжиди
имом-хатиби

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

“Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг битирувчиларига сертификатлар топширилди

03.06.2025   5975   1 min.
“Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг битирувчиларига сертификатлар топширилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, Таълим ва илмий тадқиқотлар бўлими мутахассиси Ҳурмуҳаммад Нурбаев Фарғона вилояти Бувайда туманидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсида бўлишди. 
 

Ўқув курсида 3 ой таълим олиб, таҳсилни якунлаган 28-давра битирувчилари учун тадбир ташкил этилди.

Якунда битирувчиларга сертификат ва мусҳафи шарифлар ҳадя қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

“Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг битирувчиларига сертификатлар топширилди “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг битирувчиларига сертификатлар топширилди “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг битирувчиларига сертификатлар топширилди “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг битирувчиларига сертификатлар топширилди “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг битирувчиларига сертификатлар топширилди
Ўзбекистон янгиликлари