Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
01 Октябр, 2024   |   28 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:02
Қуёш
06:20
Пешин
12:18
Аср
16:19
Шом
18:08
Хуфтон
19:20
Bismillah
01 Октябр, 2024, 28 Рабиъул аввал, 1446
Янгиликлар

Имом-хатиблар учун сайёр семинар ўтказилди

9.09.2024   1484   1 min.
Имом-хатиблар учун сайёр семинар ўтказилди

Шу йилнинг 7 сентябрь куни Андижон вилояти бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов бошчилигида Пахтаобод туманидаги “Муаззимбой” жоме масжидида шаҳар ва туманлар бош имом-хатиб ва бош мухтасиблари, тумандаги имом-хатибларнинг сайёр семинар йиғилиши ўтказилди. 

Унда нотиқлар томонидан Пахтаобод туманидаги масжидларнинг фаолияти ҳақида кенг маълумотлар берилиб, туманда фаолият кўрсатаётган имом-хатибларнинг фаолият самарадорлиги ошириш бўйича керакли кўрсатма ва топшириқлар берилди. 

Шунингдек, масжидларда фаолият самарадорликка эришган ва бошқаларга ҳам намуна кўрсатиб келаётган  Хўжаобод тумани бош имом-хатиби Мақсудали домла Қосимов, Избоскан тумани бош мухтасиби Хасанбой Иброхимов ва Пахтаобод туманидаги “Муаззимбой” жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммадабдуллоҳ домла Аҳмедовлар вилоят вакиллигининг ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди. 

Фарғона вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Имом-хатиблар учун сайёр семинар ўтказилди Имом-хатиблар учун сайёр семинар ўтказилди Имом-хатиблар учун сайёр семинар ўтказилди Имом-хатиблар учун сайёр семинар ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Ўтганлар ҳақида “раҳматли” дейиш жоизми?

30.09.2024   736   1 min.
Ўтганлар ҳақида “раҳматли” дейиш жоизми?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Cавол: Марҳумлар ҳақида гапирганда ҳозир кӯп кишилар "раҳматли бӯлиб кетган", деб айтишмоқда. Шунда мен бундай дейиш хато десам, ким айтди буни, деб сӯрашяпти. Шунга бир изоҳли жавоб берсангиз?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Вафот этган мўмин-мусулмонларнинг ҳаққига мазкур сўзлар билан дуо қилиш ва ўтганларга Аллоҳнинг раҳмат ва мағфиратини умид қилиш мустаҳаб-савобли ишлардан биридир.

Мусулмон инсоннинг мусулмон устидаги ҳақларидан бири вафотидан кейин уни яхшилик билан эслаш, хотирлаш ва ҳаққига хайрли дуо қилишдир.

Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: “Эй, Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари иймон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй, Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан!” (Ҳашр сураси, 10-оят).

Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада мусулмонларга ўзларидан аввал иймон билан ўтган зотларнинг ҳаққига дуо ва мағфират сўраб дуо қилишларини таълим бермоқда. Мусулмонлар асрлар оша ушбу таълимотга содиқ қолиб келмоқдалар.

Ўтганларни хотирлаш ва уларнинг ҳақларига дуо қилиш турли халқларда турлича ибора ва сўзлар билан ифода қилинади. Бизнинг халқимизда ўтганларни “марҳум”, “мағфур” “раҳматли”, “раҳматли бўлиб кетган” ва шу каби дуо маъносидаги сўзлар билан ёдга олиш урф бўлган ва бу савобли амалдир.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Мақолалар