Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
23 Декабр, 2024   |   22 Жумадул сони, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:21
Қуёш
07:46
Пешин
12:27
Аср
15:17
Шом
17:01
Хуфтон
18:21
Bismillah
23 Декабр, 2024, 22 Жумадул сони, 1446

Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили кўтаринки руҳда бошланди

9.09.2024   3496   2 min.
Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили кўтаринки руҳда бошланди

Бугун, 9 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди. 

Ушбу муносабат билан бугун юртимиздаги барча диний таълим муассасаларида Ватанимиз мустақиллигимизнинг 33 йиллиги ва 2024-2025-ўқув йили бошланиши муносабати билан “Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!” шиори остида тадбирлар бўлиб ўтди.

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ўтказилган маросимда Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Камилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Диний идора раиси ўринбосари, мазкур институт ректори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, шунингдек, диний соҳа вакиллари, ўқитувчи ва талабалар иштирок этди.

Маросим Қуръони карим тиловати, хайрли дуолар ва давлат мадҳияси билан бошланди.

Учрашув аввалида Президент маслаҳатчиси Музаффар Камилов сўзга чиқиб, барчани Истиқлолимизнинг 33 йиллиги ва янги ўқув йили бошланиши билан қутлади. Шунингдек, у ўз сўзида мамлакатимизда Юртбошимиз бошчилигида барча соҳаларда бўлгани сингари диний-маърифий соҳада ҳам кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилаётгани, буни биргина диний таълим борасидаги қатор янгилик ва хушхабарлардан ҳам кўриш мумкинлигини баён этди. 

Муфтий ҳазратлари сўзга чиқиб, мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасига катта эътибор берилаётгани, хусусан, жорий йилнинг ўзида диний соҳада малакали кадрларни тайёрлаш учун Тошкент ислом институтида магистратура босқичи очилгани ва унинг илк талабалари ушбу тадбирда қатнашаётгани, олий диний таълим муассасалари сони эса яна биттага кўпайиб, Сурхондарё вилоятида Имом Термизий номидаги ислом институти фаолият бошлагани ҳар бир мўмин-мусулмон ҳамюртимизни қувонтирганини алоҳида қайд этдилар.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари сўзларида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан кейинги вақтда диний таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш, хусусан, профессор-ўқитувчиларнинг маошини ошириш, талабаларнинг шартнома пулларини имкон қадар оширмаслик, диний таълим муассасаларидаги ўқув дастурларини замон талабига қараб янгилаб борилаётгани, муддарис ва талабалар ана шундай имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда, динимиз ривожи, Ватанимиз тараққиётига ҳисса қўшишга астойдил ҳаракат қилиши лозимлигига урғу қаратдилар.   

Маросим якунида Ҳақ таолодан элу юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги, мустақиллигимиз бардавом бўлиши ҳамда янги ўқув йили хайр-баракали ўтишини сўраб хайрли дуолар қилинди.

Бу каби байрам тадбирлари юртимиздаги барча олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида ҳам бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили кўтаринки руҳда бошланди Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили кўтаринки руҳда бошланди Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили кўтаринки руҳда бошланди Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили кўтаринки руҳда бошланди Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили кўтаринки руҳда бошланди Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили кўтаринки руҳда бошланди Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили кўтаринки руҳда бошланди Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили кўтаринки руҳда бошланди Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили кўтаринки руҳда бошланди
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Тарозидан уриб қолсалар, қурғоқчиликка учрайдилар

20.12.2024   4266   1 min.
Тарозидан уриб қолсалар, қурғоқчиликка учрайдилар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар бир қавм аҳдни бузсалар, Аллоҳ уларнинг устидан душманларини ғолиб қилиб қўяди. Агар улар ўлчовдан уриб қолсалар, ўсимликлардан ман қилинадилар ва қурғоқчиликка гирифтор бўладилар", дедилар (Ибн Мардавайҳ ривояти).
Имом Насоий Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган узун ҳадисда: “Агар (одамлар) ўлчов ва тарозидан уриб қолсалар, қурғоқчилик ва озуқа танқислигига учрайдилар”, дейилган.

Бу ҳадисда тарозидан уриб қолиш, бировга ўлчаб ёки тортиб бераётганда кам қилиб бериш каби ҳолатлар ҳам ёмон оқибатларга олиб келиши таъкидланмоқда. Бундан маълум бўладики, бировнинг ҳаққини ейиш, ҳаром йўллар билан бошқалар молини ўзлаштириш ризқнинг камайиши, бараканинг кўтарилиши ва турли хил оғир ҳолатларнинг келиб юзага келишига омил бўлар экан.

Одилхон қори Юнусхон ўғли

Мақолалар