Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
“Зулқарнайн Иброҳим алайҳиссалом пайғамбарлиги даврида яшаган, тавҳидга асосланган динда бўлган, миллати араб эди ва бу кўпчилик айтадиган Искандар эмас” – “Фатҳул борий”, 6/383.
“Зулқарнайн бутун дунёни бошқарган тўрт кишидан бири эди. Қолган учтаси Сулаймон алайҳиссалом, Намруд ва Навухадназардир. Зулқарнайн одил ва адолатли ҳукмдор бўлиб, ўз вазифасини бажариш ва янги ерларни забт етиш учун барча зарур воситаларга эга эди” – “Тафсири Қуртубий”.
Зулқарнайннинг “икки шох эгаси” деб аталиши ҳақида бир неча версиялар мавжуд. Шулардан биринчисига кўра, у шарқу ғарб ерларига эга бўлгани учун шундай аталган. Бошқача қилиб айтганда, икки шохнинг маъноси дунёнинг икки қутби орасидаги ҳудудларга ишора қилади. Бошқа бир фикрга кўра, у икки шохли дубулға кийган, шунинг учун унга Зулқарнайн лақабини беришган.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Сендан Зулқарнайн ҳақида сўрарлар. “Сизга унинг ҳақидаги зикрни тиловат қилурман”, дегин. Албатта, Биз унга ер юзида имконият бердик ва ҳар бир нарсага (эришиш) сабабини ато қилдик” (Каҳф сураси, 83-84-оятлар).
Аъзам ОБЛОҚУЛОВ
Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани
“Сайфин ота” жоме масжиди имом-хатиби.
Шу кунларда Иордания пойтахти Амман шаҳрида Иордания вақф ва ислом муқаддасотлари ишлари вазирлиги томонидан Ислом дини тинчлик, бағрикенглик, мўътадиллик экани ва уни ҳар қандай зўравонлик, куч ишлатиш, тоқатсизлик кабиларга қарши эканини ўз ичига олувчи «Амман рисоласи» нинг моҳиятига бағишланган 45 илмий-амалий семинар бўлиб ўтмоқда.
Анжуманда Иордания вақф вазири Холилий, Иорданиядаги Қирол Абдуллоҳ II номидаги даъватчилар тайёрлаш, малакасини ошириш институти ректори доктор Абдуссатор, Иордания бош муфтийси Аҳмад Ҳасанот, Иордания қироллик ҳузуридаги Қуддус ишлари қўмитаси аъзоси доктор Муҳаммад Сидр ва бошқалар қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси Саййиджамол домла Масайитов ўз маъруза ва суҳбатлари билан иштирок этмоқда.