Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
30 Сентябр, 2024   |   27 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:01
Қуёш
06:19
Пешин
12:18
Аср
16:20
Шом
18:09
Хуфтон
19:22
Bismillah
30 Сентябр, 2024, 27 Рабиъул аввал, 1446
Мақолалар

Зулқарнайн ҳақида сўрасалар, айтинг....

11.09.2024   1000   1 min.
Зулқарнайн ҳақида сўрасалар, айтинг....

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

“Зулқарнайн Иброҳим алайҳиссалом пайғамбарлиги даврида яшаган, тавҳидга асосланган динда бўлган, миллати араб эди ва бу кўпчилик айтадиган Искандар эмас” – “Фатҳул борий”, 6/383.

“Зулқарнайн бутун дунёни бошқарган тўрт кишидан бири эди. Қолган учтаси Сулаймон алайҳиссалом, Намруд ва Навухадназардир. Зулқарнайн одил ва адолатли ҳукмдор бўлиб, ўз вазифасини бажариш ва янги ерларни забт етиш учун барча зарур воситаларга эга эди” – “Тафсири Қуртубий”.

Зулқарнайннинг “икки шох эгаси” деб аталиши ҳақида бир неча версиялар мавжуд. Шулардан биринчисига кўра, у шарқу ғарб ерларига эга бўлгани учун шундай аталган. Бошқача қилиб айтганда, икки шохнинг маъноси дунёнинг икки қутби орасидаги ҳудудларга ишора қилади. Бошқа бир фикрга кўра, у икки шохли дубулға кийган, шунинг учун унга Зулқарнайн лақабини беришган.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: Сендан Зулқарнайн ҳақида сўрарлар. Сизга унинг ҳақидаги зикрни тиловат қилурман, дегин. Албатта, Биз унга ер юзида имконият бердик ва ҳар бир нарсага (эришиш) сабабини ато қилдик(Каҳф сураси, 83-84-оятлар).

Аъзам ОБЛОҚУЛОВ

Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани

Сайфин ота жоме масжиди имом-хатиби.

 

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Ўтганлар ҳақида “раҳматли” дейиш жоизми?

30.09.2024   537   1 min.
Ўтганлар ҳақида “раҳматли” дейиш жоизми?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Cавол: Марҳумлар ҳақида гапирганда ҳозир кӯп кишилар "раҳматли бӯлиб кетган", деб айтишмоқда. Шунда мен бундай дейиш хато десам, ким айтди буни, деб сӯрашяпти. Шунга бир изоҳли жавоб берсангиз?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Вафот этган мўмин-мусулмонларнинг ҳаққига мазкур сўзлар билан дуо қилиш ва ўтганларга Аллоҳнинг раҳмат ва мағфиратини умид қилиш мустаҳаб-савобли ишлардан биридир.

Мусулмон инсоннинг мусулмон устидаги ҳақларидан бири вафотидан кейин уни яхшилик билан эслаш, хотирлаш ва ҳаққига хайрли дуо қилишдир.

Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: “Эй, Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари иймон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй, Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан!” (Ҳашр сураси, 10-оят).

Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада мусулмонларга ўзларидан аввал иймон билан ўтган зотларнинг ҳаққига дуо ва мағфират сўраб дуо қилишларини таълим бермоқда. Мусулмонлар асрлар оша ушбу таълимотга содиқ қолиб келмоқдалар.

Ўтганларни хотирлаш ва уларнинг ҳақларига дуо қилиш турли халқларда турлича ибора ва сўзлар билан ифода қилинади. Бизнинг халқимизда ўтганларни “марҳум”, “мағфур” “раҳматли”, “раҳматли бўлиб кетган” ва шу каби дуо маъносидаги сўзлар билан ёдга олиш урф бўлган ва бу савобли амалдир.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Мақолалар