Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
06 Июн, 2025   |   10 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:07
Қуёш
04:50
Пешин
12:27
Аср
17:36
Шом
19:56
Хуфтон
21:33
Bismillah
06 Июн, 2025, 10 Зулҳижжа, 1446
Янгиликлар

Кўрик-танловнинг республика босқичи ғолиби аниқланди

12.09.2024   3971   1 min.
Кўрик-танловнинг республика босқичи ғолиби аниқланди

Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиётига қарашли масжидларда хизмат қилиб келаётган имом-хатиб ва имом-ноиблари иштирокида “Йил имоми –2024”  кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Унда қозиёт қозиси Б.Разов, қозиёт ходимлари, Нукус Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний мадрасаси ходимлари, барча масжид имом-хатиблари ва имом-ноиблари иштирок этди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тарафидан ҳар йили ташкиллаштириладиган “Йил имоми” кўрик-танловида ижодий изланишлари, халқимизнинг турмуш ободонлиги ва Ислом дини ривожига ҳисса қўшган, шунингдек, имом-хатибларнинг диний ва дунёвий билимлари, ўз ҳудудида олиб бораётган тарғибот ишлари, ахборот воситаларида чиқишлари бўйича фаоллик кўрсатган, танловнинг биринчи босқичида ғолиб бўлган имом-хатиб ва имом-ноиблар беллашди.

Якуний натижаларга кўра, Қўнғирот тумани “Мўлла Исхоқ” жоме масжиди имом-хатиби Алтинбек Зинуллаев кўрик-танловнинг иккинчи босқичи ғолиби бўлди. У Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти тарафидан диплом ва эсдалик совғалари билан тағдирланди ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган республика босқичига йўлланма олди. 

Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти

Матбуот хизмати

Кўрик-танловнинг республика босқичи ғолиби аниқланди Кўрик-танловнинг республика босқичи ғолиби аниқланди Кўрик-танловнинг республика босқичи ғолиби аниқланди Кўрик-танловнинг республика босқичи ғолиби аниқланди Кўрик-танловнинг республика босқичи ғолиби аниқланди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Ҳажда тош нима учун отилади?

02.06.2025   4590   1 min.
Ҳажда тош нима учун отилади?

— Ҳаж вақтида зиёратчиларимиз шайтонга тош отишади. Тош нима учун отилади?

— Дарҳақиқат, ҳаж вақтида қилинадиган амаллардан бири бу – Минода шайтонга тош отишдир. Шайтон ҳамма ерда ҳам бўлиши мумкин. Айнан ҳажда ва маълум жойларда шайтонга тош отиш, шайтон ўша вақт ва жойларда Иброҳим алайҳиссаломга қутқу солганда у зот уни тош отиб қувганлари учундир. Бунда шайтонга қарши курашнинг рамзи бордир.

Шайтонга тош отиш, аввало ичдаги шайтонни тошбўрон қилиш ила бошланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Шайтонга тош отиш ва Сафо билан Марва орасида сайъ қилмоқ, фақат Аллоҳнинг зикрини қоим қилмоқ учун амр қилингандир”.

Яна тош отишдан мақсад, шайтонни ёмон кўришдир. Тош отилар экан, шайтон қалбга васваса солганида “Аъузубиллаҳи минашшайтонир рожим” (тошбўрон қилинган шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрайман) ифодаси билан бартараф этиш лозим.

Мўминлар шайтоннинг ҳар турли фасодларига қарши ўйғоқ бўлишга ҳаракат қилиши зарур. Ҳаж сафари асносида эса васвасаларга енгилмаслик, сабр қилиш ва имтиҳон эканини тушуниб, ҳаж ибодатини мукаммал адо этишдир.

Устоз Муҳаммад Айюб Ҳомидов