Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
02 Октябр, 2024   |   29 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:03
Қуёш
06:21
Пешин
12:17
Аср
16:18
Шом
18:06
Хуфтон
19:19
Bismillah
02 Октябр, 2024, 29 Рабиъул аввал, 1446
Янгиликлар

«ЙИЛ ИМОМИ–2024» ТАНЛОВИНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲАР БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

12.09.2024   1541   2 min.
«ЙИЛ ИМОМИ–2024» ТАНЛОВИНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲАР БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

Сўнгги йилларда мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган хайрли ишларнинг амалдаги инъикосини янги очилаётган масжидлар, мадрасалар, “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курслари, умра квотаси олиб ташлангани, ҳаж квотаси оширилгани ва яна бошқа кўплаб ислоҳотлар мисолида яққол кўриш мумкин.
Шунга монанд тарзда халқимизнинг ҳам маърифати юксалиб, савияси ошиб, муқаддас динимизнинг соф таълимотидан яхшигина хабардор бўлиб боряпти. Бу эса имом-хатибларимиздан ўз устида тинимсиз ишлаш, изланиш, кўп китоб мутолаа қилиш, замон билан ҳамнафас яшашни талаб этмоқда.
Табиийки, бу жараёнда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Йил имоми” кўрик-танлови имомларнинг билим савияси, тажрибалари янада ошишида, малакалари мустаҳкамланишида, улар ўртасида соғлом рақобат муҳити шаклланишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бугун Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин” жоме масжиди мажлислар залида “Йил имоми –2024” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов, таниқли имомлар, устозлар, ҳакамлар ҳайъати аъзолари ҳамда танловнинг туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган имомлар иштирок этди.
Қуръони карим тиловати билан бошланган тадбирни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов очиб бердилар.
Иштирокчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди. Якуний натижаларга кўра қуйидагилар «Йил имом–2024» танловининг Тошкент шаҳар босқичи ғолиби деб топилди:
I ўрин: Бахтиёр домла Сатторов, Шайхонтоҳур тумани "Фирдавс" масжиди имом-хатиби;
II ўрин: Муҳиддин домла Нўъмонжонов, Олмазор тумани "Аҳмаджон қори" масжиди имом- хатиби;
Иккита учинчи ўрин: 
Ўткир домла Ҳакимов,
Яккасарой тумани "Усмон ибн Мазъун" масжиди имоми ҳамда Абулқосим домла Каримов Мирзо Улуғбек тумани "Мулла Қосим" масжиди имом-хатиби. 
Тадбир сўнгида ғолиблар Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
«Йил имоми – 2024» кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи ғолиби танловнинг республика босқичида қатнашади.
Фурсатдан фойдаланиб, биринчи ўринни қўлга киритган вакилимизни танловнинг республика босқичида муваффақият қозонишини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз.

Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати

«ЙИЛ ИМОМИ–2024» ТАНЛОВИНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲАР БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ «ЙИЛ ИМОМИ–2024» ТАНЛОВИНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲАР БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ «ЙИЛ ИМОМИ–2024» ТАНЛОВИНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲАР БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ «ЙИЛ ИМОМИ–2024» ТАНЛОВИНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲАР БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ «ЙИЛ ИМОМИ–2024» ТАНЛОВИНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲАР БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ «ЙИЛ ИМОМИ–2024» ТАНЛОВИНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲАР БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ «ЙИЛ ИМОМИ–2024» ТАНЛОВИНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲАР БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ «ЙИЛ ИМОМИ–2024» ТАНЛОВИНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲАР БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ «ЙИЛ ИМОМИ–2024» ТАНЛОВИНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲАР БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ «ЙИЛ ИМОМИ–2024» ТАНЛОВИНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲАР БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ «ЙИЛ ИМОМИ–2024» ТАНЛОВИНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲАР БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ «ЙИЛ ИМОМИ–2024» ТАНЛОВИНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲАР БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ «ЙИЛ ИМОМИ–2024» ТАНЛОВИНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲАР БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ «ЙИЛ ИМОМИ–2024» ТАНЛОВИНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲАР БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ «ЙИЛ ИМОМИ–2024» ТАНЛОВИНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲАР БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ «ЙИЛ ИМОМИ–2024» ТАНЛОВИНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲАР БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ «ЙИЛ ИМОМИ–2024» ТАНЛОВИНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲАР БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Ғуслга қодир бўлмаган бемор жунубликдан қандай покланади?

27.09.2024   3497   2 min.
Ғуслга қодир бўлмаган бемор жунубликдан қандай покланади?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Cавол: Яқинда операция бўлдим. Ўрнимдан туриш, ўтириш мумкин эмас. Аёлим ёрдамида таҳорат олиб, ётган ҳолда намоз ўқияпман. Уйқумда эҳтилом бўлдим. Ғусл қила олмайман. Бундай ҳолда қандай қилиб покланиб намоз ўқийман?

 

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Сиз ғусл қила олмасангиз ҳам таяммум қилиш билан покланаверасиз. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилган: “Агар бемор бўлсаларингиз ёки сафарда бўлсаларингиз ё бирорталарингиз таҳоратхонадан келса ёки аёлларга яқинлик қилса-ю, сув топа олмасаларингиз, покиза тупроқ билан таяммум қилинглар” (Нисо сураси, 43-оят).

Демак, мазкур далилларга кўра сув билан ҳақиқий покланиш имкони йўқ бўлиб қолган пайтда, покиза ер жинси билан ҳукмий покланиш жоиз  бўлади. Таяммум қилишга рухсат берилган ушбу оятда “Агар бемор бўлсангиз” дейилган. Биров бемор бўлса-ю, сув ишлатиб таҳорат ёки ғусл қилганда ҳалокатга учраши, бирор аъзоси талафот кўриши, беморлиги зиёда бўлиши, чўзилиб кетиши, тузалиш кечга сурилиши кабилардан аниқ хавф бўлса, таяммум қилиши жоиз.

Ер жинси – тупроқ, қум, тош, оҳак, гипс, сурма, сурматош, олтингугурт каби ердан бўлган ашёлардир. Шунингдек, турли буюмлар устидаги (масалан, кийимдаги ёки кўрпа-тўшакдаги) чанг ҳам ер жинсига киради. Шу чангни қасд қилиб, таяммум қилиш ҳам мумкин.

Таяммум қилмоқчи бўлган одам енгини тирсакларидан юқоригача шимаради. Покланишни ният қилиб, икки қўлини тупроққа ёки ер жинсидан бўлган нарсага уриб, юзига суртади. Икки қўлини иккинчи марта уриб, аввал чап қўлининг кафти орқали ўнг қўлини чиғаноқлари билан қўшиб масҳ қилади. Кейин ўнг қўлининг кафти орқали чап қўлини чиғаноқлари билан қўшиб масҳ тортади. Шу билан таяммум қилган бўлади.

Сиз шу тарзда то ғусл қилишга қодир бўлгунингизга қадар таяммум қилиб, намозларингизни адо этишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Фатво маркази.