frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

Термизий алломалар меросига бағишланган конференция қандай ўтди?

13.09.2024   15304   2 min.
Термизий алломалар меросига бағишланган конференция қандай ўтди?

Шу йилнинг 12 сентябрь куни Сурхондарё вилоятида “Термизий алломаларнинг илмий-маънавий мероси: ўтмиш ва бугун” мавзусига бағишланган республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
 

Президентимизнинг жорий йил 15 августдаги “Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган анжуманда мамлакатимизнинг 60 дан ортиқ таниқли диний уламоси, исломшунос ва тарихчи олимлари, соҳа мутахассислари офлайн ҳамда онлайн иштирок этди.


Мазкур конференция Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита, Термиз давлат университети, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.  


Очилиш маросимида кейинги йилларда мамлакатимизда буюк алломаларимиз ҳаёти ва ижодини илмий асосда ўрганиб, тарғиб қилиш ва уларнинг бебаҳо меросини ёш авлод онгу-шуурига чуқур сингдиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуслари билан ташкил этилган Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳам ана шундай улуғвор мақсадларга хизмат қилаётгани қайд этилди.


Конференцияда Термиз давлат университети доценти, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими, тарих фанлари номзоди Жалолиддин Мирзаев, Ўзбекистон халқаро ислом академияси проректори, филология фанлари доктори, профессор Зоҳиджон Исломов, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бўлим бошлиғи Мирзо Кенжабек, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлими бошлиғи, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Шукурилло Умаров, “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси директори Камол Исламов ва бошқа етук олимлар, илмий тадқиқотчилар чиқиш қилди.


Мазкур конференцияда “Термизий алломалар илмий мероси дунё фондларида”, “Имом Термизийнинг  “Сунани Термизий” асарида Имом Бухорийнинг фикр-қарашлари ва хулосаларидан истифода этилиши”, “Термизий алломалар меросини ўрганиш борасидаги изчил ислоҳотлар: натижалар ва истиқбол”, “Янги Ўзбекистонда ҳадисшунослик  илмининг янги босқичи” каби 20 га яқин мавзуда қизиқарли маърузалар қилинди.


Илмий-амалий конференция термизий алломалар илмий-маънавий меросининг ҳозирги даврдаги ўрни ва аҳамияти ҳақида чуқур мулоҳаза юритилиб, асарларини кенг тарғиб қилиш, китобхон ёшларнинг ўқиб-ўрганишига интилишини янада ошириш юзасидан ҳам таклиф ва тавсиялар билдирилди.

https://t.me/termiziylar_uz

Термизий алломалар меросига бағишланган конференция қандай ўтди? Термизий алломалар меросига бағишланган конференция қандай ўтди? Термизий алломалар меросига бағишланган конференция қандай ўтди? Термизий алломалар меросига бағишланган конференция қандай ўтди? Термизий алломалар меросига бағишланган конференция қандай ўтди? Термизий алломалар меросига бағишланган конференция қандай ўтди?
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Тарихий анжуманга якуний тайёргарликлар

20.08.2026   36433   1 min.
Тарихий анжуманга якуний тайёргарликлар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан илк бор ташкил этилаётган «Замонавий диний таълим: педагогика, илм-маърифат ва инновация» мавзусидаги I илмий-амалий анжуман бошланиши арафасида.

Мазкур илмий-амалий анжуман Ислом цивилизацияси марказининг Катта мажлислар залида бўлиб ўтади. Айни пайтда ушбу зал анжуманни юқори савияда ўтказиш учун зарур шароитлар яратилган ҳолда тўлиқ шай ҳолатга келтирилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари