Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
30 Сентябр, 2024   |   27 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:01
Қуёш
06:19
Пешин
12:18
Аср
16:20
Шом
18:09
Хуфтон
19:22
Bismillah
30 Сентябр, 2024, 27 Рабиъул аввал, 1446

 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (13.09.2024) Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти

15.09.2024   3724   8 min.

00:00 Анонс
01:03 Миср уламолари билан ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди
01:33 Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили кўтаринки руҳда бошланди
02:33 Тошкент шаҳар имом-хатибларининг танқидий-таҳлилий йиғилиши бўлиб ўтди 
03:12 “Йил имоми – 2024”  кўрик-танловининг республика ва вилоят босқичлари бўлиб ўтмоқда
04:13 Диний нашрлар тарғиботида фаол бўлган имом-хатиблар тақдирланди
04:47 Диний идорага мартабали меҳмонлар ташриф буюрди
05:26 Исломда аёллар ҳуқуқларига бағишланган тадбир ўтказилди
06:01 Мусулмон талабалар халқаро фан олимпиадасида пешқадам бўлди
06:31 Имом-хатиблар учун сайёр семинар ўтказилди
07:03 Хушхабар: “Умра – 2024” янги мавсуми бошланди
07:43 Ҳожилар маънавият тарғиботчиси сифатида жонбозлик кўрсатмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
 

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Дубай шаҳзодаси Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди

28.09.2024   5762   1 min.
Дубай шаҳзодаси Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди

Бирлашган Араб Амирликлари ахборот агентлиги WАМ Дубай валиаҳд шаҳзодаси, Бош вазир ўринбосари ва мудофаа вазири Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум бошчилигидаги делегация юртимизга расмий ташрифи доирасида Тошкентдаги Ҳазрати Имом мажмуасига борганини ёритди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 

Меҳмонлар ушбу меъморий ёдгорлик билан танишаркан, Имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Али Исмоил Қаффол Шоший қабри атрофида барпо этилган мажмуа таркибидаги Бароқхон мадрасаси, Қаффол Шоший мақбараси, Тиллашайх масжиди, Мўйи Муборак мадрасаси ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишди.

Саёҳати давомида Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум Усмон мусҳафи сақланаётган Мўйи муборак мадрасаси музейидаги турли услубда ёзилган Қуръони карим нусхалари, нодир қўлёзмалардан ташқари, 20 мингга яқин китобдан иборат беназир тўпламни ўз ичига олган улкан кутубхона билан, шунингдек  барпо этилаётган “Ислом цивилизацияси маркази” мажмуаси билан ҳам танишди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

 

Дубай шаҳзодаси Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди Дубай шаҳзодаси Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди
Ўзбекистон янгиликлари