Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
30 Сентябр, 2024   |   27 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:01
Қуёш
06:19
Пешин
12:18
Аср
16:20
Шом
18:09
Хуфтон
19:22
Bismillah
30 Сентябр, 2024, 27 Рабиъул аввал, 1446
Янгиликлар

Диний нашрлар тарғиботида фаол бўлган имом-хатиблар тақдирланди

12.09.2024   457   1 min.
Диний нашрлар тарғиботида фаол бўлган имом-хатиблар тақдирланди

Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиётида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Ислом нури” газетаси, “Ҳидоят” ва “Мўминалар” журналларининг ўзбек ва қорақалпоқ тилидаги нашрларига обуна бўлган фаол имом-хатибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
 

Маросимга “Шамсуддинхон Бобохонов” нашри масъул ходимлари Толибжон Низомов, Юсуф Сабуров, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Баҳромиддин Разов, қозиёт ходимлари, барча масжид имом-хатиб ва имом-ноиблари қатнашди. 


Халқимиздаги ҳар бир оилага диний йўналишдаги даврий нашрларни тарқатишга ҳисса қўшган, шунингдек, “Ислом нури” газетаси ва “Ҳидоят” журналининг ўзбек тилидаги нашрида мақолалар билан фаол қатнашган Амударё тумани “Юсуф эшон бобо” масжиди имом-хатиби А.Матсапаев, шу газета-журналларнинг қорақалпоқ тилидаги нашрида мақолалар билан фаоллик кўрсатган Мўйноқ тумани “Тоқпақ ота” масжиди имом-хатиби Р.Тилеўбаев ва бошқа масжид имом-хатиблари нашрёт масъуллари тарафидан тақдирланди ва эсталик совғалари билан тақдирланди.

Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти

Матбуот хизмати

Диний нашрлар тарғиботида фаол бўлган имом-хатиблар тақдирланди Диний нашрлар тарғиботида фаол бўлган имом-хатиблар тақдирланди Диний нашрлар тарғиботида фаол бўлган имом-хатиблар тақдирланди
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Дубай шаҳзодаси Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди

28.09.2024   7062   1 min.
Дубай шаҳзодаси Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди

Бирлашган Араб Амирликлари ахборот агентлиги WАМ Дубай валиаҳд шаҳзодаси, Бош вазир ўринбосари ва мудофаа вазири Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум бошчилигидаги делегация юртимизга расмий ташрифи доирасида Тошкентдаги Ҳазрати Имом мажмуасига борганини ёритди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 

Меҳмонлар ушбу меъморий ёдгорлик билан танишаркан, Имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Али Исмоил Қаффол Шоший қабри атрофида барпо этилган мажмуа таркибидаги Бароқхон мадрасаси, Қаффол Шоший мақбараси, Тиллашайх масжиди, Мўйи Муборак мадрасаси ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишди.

Саёҳати давомида Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум Усмон мусҳафи сақланаётган Мўйи муборак мадрасаси музейидаги турли услубда ёзилган Қуръони карим нусхалари, нодир қўлёзмалардан ташқари, 20 мингга яқин китобдан иборат беназир тўпламни ўз ичига олган улкан кутубхона билан, шунингдек  барпо этилаётган “Ислом цивилизацияси маркази” мажмуаси билан ҳам танишди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

 

Дубай шаҳзодаси Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди Дубай шаҳзодаси Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди
Ўзбекистон янгиликлари