Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
02 Октябр, 2024   |   29 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:03
Қуёш
06:21
Пешин
12:17
Аср
16:18
Шом
18:06
Хуфтон
19:19
Bismillah
02 Октябр, 2024, 29 Рабиъул аввал, 1446
Мақолалар

Бундай киши мўмин эмасдир

16.09.2024   1151   2 min.
Бундай киши мўмин эмасдир

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Агар газеталардан бирида ушбу хабар нашр қилинмаганида ва унинг ҳақиқатан содир бўлганлиги аниқланмаганида эди, мен бу хабарга ишонмаган бўлар эдим. Гап шундаки, бир аёл ўз уйида тўшакда ётиб вафот этган ва кўп қаватли иморатда у билан бирга яшайдиган аҳоли бундан бехабар ҳолатда аёлнинг жасади шу ҳолича бир йил қолиб кетган. Шу иморатдаги уйларнинг бирига ўт тушганда уйдагиларни қутқариш учун келган қутқарувчилар тасодифан бу ҳолатни кўриб қолишган. Шунгача бирор кимса аёл ҳақида сўрамаган, у аёлнинг кўринмай қолганини ҳеч ким сезмаган ҳам.

Мана, замонавий маданиятимиз бизларни қай ҳолатга олиб келди. Ҳеч кимнинг ҳеч ким билан иши йўқ, ҳар ким ўз ҳолича эрта кетиб кеч келади ва ён атрофидагиларга умуман аҳамият бермайди. Аслида, Ислом дини буни қабул қила олмайди.

Ислом динимиз таълимотида шундайки, қўшни гўё ўзимизнинг бола чақамиз, ота-онамиз, наслу насабимиз, қуда андамиз каби қадрлидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки: “Жаброил алайҳиссалом менга қўшни ҳақида доимий тарзда васият қилганларидан, яқин келажакда қўшнилар бир-бирларига меросхўр бўлсалар керак, деб ўйлаб қолдим”.
Ҳозирги аҳволимизга қарасак, бир уйда мотам, бошқа уйда тўй, бир хонадонда мусибат, қўшнисиникида ўйин-кулгу... Гўё бу икки хонадон ўртасида ҳеч қандай алоқа йўқдек, бир-бирида ҳаққи йўқдек.
Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳу уйларида қўй сўйилганда: "Яҳудий қўшнимизга ҳам ҳадия қилдингларми, яҳудий қўшнимизга ҳам гўшдан бердингларми? Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман, у зот бундай деганлар: “Жаброил алайҳиссалом менга қўшни ҳақида доимий тарзда васият қилганларидан, яқин келажакда қўшнилар бир-бирларига меросхўр бўлсалар керак, деб ўйлаб қолдим”, деб айтардилар.
Дарвоқе, жамиятдаги инсонларни ўзаро алоқаларини мустаҳкамлашга олиб борадиган энг яқин йўл бу ҳар бир инсон ўзининг қўшниси билан алоқасини мустаҳкамлашидир. Зеро, жамиятлар қўшнилардан таркиб топар экан, ҳар бир қўшни ён қўшниси билан алоқани боғлаши, жамиятнинг ўзаро жипслашишини келтириб қаради. Ушбу алоқаларни янада мустаҳкамлашга тарғиб қиладиган таълимотлардан бирида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Қўшниси оч бўлатуриб тўқ юрган киши мўмин эмасдир”.
Ён қўшниси вафот этсаю, тасодиф билан фош бўлмагунча бир йил давомида уни сезмай юрсалар. Бу оғир мусибат. Аслида бундан бошқа ижтимоий мусибатлар ҳам кўп. Ана шу мусибатларни маҳв этиш учун жамият бирлашмоғлиги, ўзаро алоқаларни мустаҳкамламоғи лозим. 

Шайх Муҳаммад Ғаззолий мақоласидан

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ таржимаси.

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Бардавом амал инсонни жаннатга киритади

26.09.2024   3957   1 min.
Бардавом амал инсонни жаннатга киритади

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир куни бомдод намозидан олдин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Билолга: «Билол! Қайси амалингни манфаати энг кўп амал деб ўйлайсан? Ўша амалингни айт, чунки мен бугун тушимда жаннатда шиппагингнинг товушини эшитдим», дедилар. Билол: «Манфаати энг кўп деб умид қилган ишим – кечасию кундузи қачон таҳорат қилсам, ўша таҳоратим билан насиб бўлганича намоз ўқийман, холос», деди».

Имом Бухорий, имом Муслим ривоят қилган.

Эътибор берган бўлсангиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Билол розияллоҳу анҳунинг жаннатда юрганини, у ерда унинг учун жой борлигини ва бунга сабаб бу бахтли саҳоба ҳаёти мобайнида қилган бирор улкан амал борлигини таъкидлаб, ана шу улкан амал нима эканини сўрамоқдалар. Билол розияллоҳу анҳу эса унчалик қийматли амали йўқлигини, фақатгина қиладиган иши ҳар доим таҳорат қилганида Аллоҳ қодир қилганича нафл намоз ўқишни вазифа қилиб олганини айтяпти.

Абдуллоҳ Абдулмуътий, Ҳуда Саъид Баҳлулнинг

“Қулоғим сенда қизим” китобидан Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ таржимаси.