Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Декабр, 2024   |   26 Жумадул сони, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:22
Қуёш
07:48
Пешин
12:29
Аср
15:20
Шом
17:04
Хуфтон
18:24
Bismillah
27 Декабр, 2024, 26 Жумадул сони, 1446
Янгиликлар

“Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни” мавзусидаги халқаро илмий анжуман

23.09.2024   3110   2 min.
“Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни” мавзусидаги халқаро илмий анжуман

Ахборот хати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 августдаги ПҚ-292-сонли “Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Термиз шаҳрида “Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни” мавзусидаги халқаро илмий анжумани 2024 йил 17-18 октябрь кунлари ўтказилади.

Анжуманда қуйидаги мавзулар муҳокама қилинади:

  • Термиз ҳадис мактаби;
  • Имом Термизий ҳаёти ва илмий мероси;
  • Имом Термизийнинг ҳадис илми ривожида тутган ўрни;
  • Имом Термизийнинг “Сунан” номли асарининг ўзига хос жиҳатлари;
  • Ҳаким Термизийнинг ҳаёти ва илмий мероси;
  • Ҳаким Термизийнинг ҳадис илмида тутган ўрни;
  • Термизий алломалар илмий мероси ва уларнинг ҳозирги кундаги аҳамияти.

 

Халқаро илмий анжуманда иштирок этиш ҳамда мақола ва маъруза тақдим қилиш тартиблари:

Мақолалар электрон шаклда тақдим қилинади. Мақола матни MS OFFICE WORD дастури, Times New Roman шрифти, 12 кегель катталиги, асосий матни 1,5 интервал варақнинг чап томонидан 3 см, ўнгдан 1,5 см, юқори ва пасти 2 смда бўлиши лозим. Матн 7000 сўздан (фойдалинилган адабиётлар билан) ошмаслиги лозим. Сарлавҳадан сўнг ўзбек, рус, инглиз тилларида қисқача аннотация (200-250 сўз) ва калит сўзлар берилиши шарт. Матнларда ҳавола (сноска)лардаги адабиётлар тўлиқ ёзилиши ва ҳар бир саҳифа остида кўрсатилиши керак. 

Саҳифанинг биринчи қаторда: маърузачининг исми шарфи; иккинчи қаторда: ташкилот, лавозим, илмий даража ва унвони, шаҳар ва мамлакат номи; учинчи қаторда: мулоқот телефонлари, жой коди билан электрон манзил кўрсатилади. Сўнгра 1 интервал қолдирилиб, мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилади. 

Мақоланинг тўлиқ матнларини юбориш муддати: 05.10.2024

Анжуман жойи ва санаси Термиз шаҳри 2024 йил 17-18 октябрь кунлари.

Мақолаларни ушбу электрон манзилга жўнатилиши сўралади:

termiziycenteruz@gmail.com  telegram: @imomtermiziy2024 Тел:+88888888

Манзил: 190108, Термиз шаҳри, Шимолий дарвоза 3-уй, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази.

МАҚОЛА
Бошқа мақолалар

Аллоҳ нақадар буюк Зот!

25.12.2024   9220   1 min.
Аллоҳ нақадар буюк Зот!

Иккита бир-бирига ўхшаш оят, лекин Аллоҳ таоло уларни икки хил хулоса билан якунлаган:

وَإِن تَعُدُّوا نِعْمَتَ اللَّهِ لَا تُحْصُوهَا  إِنَّ الْإِنسَانَ لَظَلُومٌ كَفَّارٌ (34)


"Ва агар Аллоҳнинг неъматларини санашга уринсангиз, уларни санаб тугата олмайсиз. Албатта, инсон зулмкор ва ношукрдир" (Иброҳим сураси, 34-оят).

 وَإِن تَعُدُّوا نِعْمَةَ اللَّهِ لَا تُحْصُوهَا  إِنَّ اللَّهَ لَغَفُورٌ رَّحِيمٌ (18)


"Ва агар Аллоҳнинг неъматларини санашга уринсангиз, уларни санаб тугата олмайсиз. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва марҳаматлидир" (Наҳл сураси, 18-оят).

Биринчи оятда: Инсоннинг Аллоҳга муносабати билан тугатилган!
Иккинчи оятда: Аллоҳнинг бандага муносабати билан тугатилган!

Аллоҳ таоло нақадар буюк Зот! Инсон эса нақадар ожиз ва нодон мавжудот.

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ