Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Мусохон домла Аббосиддинов Чуст туманида жойлашган “Эшон суфи бобо” жоме масжидининг янги биноси пойдеворига тамал тоши қўйиш маросимида қатнашдилар. Тадбирда маҳалла аҳли, нуронийлар, уламолар иштирок этдилар.
Мусохон домла қурилаётган бинони мўмин-мусулмонлар учун қулай ва шинам қилиш, хонақоҳларни кенг ва ёруғ бўлиши юзасидан кўрсатмалар берди.
Ravza.uz
Бугун – чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов Диний идорага турли масалаларда келган фуқароларни қабул қилди. Уларнинг масжидлар фаолияти, соҳани ривожлантириш, моддий ёрдам каби масалаларида қилган мурожаатлари тингланди.
Фуқаролар томонидан билдирилган таклиф ва сўровлар атрофлича ўрганилиб, Диний идора ваколати доирасида тегишлилари бўйича масъулларга тез фурсатларда ҳал этиш юзасидан топшириқлар берилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати