Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
01 Октябр, 2024   |   28 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:02
Қуёш
06:20
Пешин
12:18
Аср
16:19
Шом
18:08
Хуфтон
19:20
Bismillah
01 Октябр, 2024, 28 Рабиъул аввал, 1446
Мақолалар

Аллоҳ таолонинг бандадаги ҳақлари

24.09.2024   1071   1 min.
Аллоҳ таолонинг бандадаги ҳақлари

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

1. Ибодатни фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигагина қилишлик.
2. Аллоҳ таолони улуғлашлик.
3. Аллоҳ таолодан доим қўрқиб туришлик.
4. Аллоҳ таолонинг тоатида машғул бўлишлик ва осийлик қилишни тарк қилишлик.
5. Аллоҳ таолонинг ҳузурида ожиз ва мухтож бўлиб туришлик.
6. Фақат Аллоҳ таолодан умид қилишлик.
7. Аллоҳ таолодан ҳаё қилишлик.
8. Аллоҳ таолога нисбатан яхши гумонда бўлишлик.
9. Аллоҳ таолони кўп зикр қилишлик.
10. Аллоҳ таоло билан учрашишликни умид қилишлик.
11. Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббатларини ҳамма нарсадан устун қўйишлик.
12. Барча муомалаларида Аллоҳ таолонинг аҳкомларига амал қилишлик.
13. Диннинг енгил эканлигига қатъий ишонишлик.

Муфтий Абу Бакр бин Мустафо Патни.

"Sunan o adaab" китобидан
Абдулқайюм Комил таржимаси

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Тўшакка михланиб қолган беморнинг қиблага юзланиши

26.09.2024   4358   1 min.
Тўшакка михланиб қолган беморнинг қиблага юзланиши

Cавол: Мен тўшакка михланиб қолганман. Ётган бемор қиблага оёғини узатиб намоз ўқиши кераклигини ўқидим. Аммо менда бошим қиблада бўлиб қолган. Каравотим шундай жойлашган. Баъзан уйдагилар кароватимни айлантириб беришади. Баъзан ҳеч ким бўлмай қолади. Шундай ҳолатда қиблага юзланмасдан намоз ўқисам бўладими?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Уйда ҳеч ким бўлмай, сизни қиблага қаратиб қўядиган одам топилмай қолса, шу ҳолатингизда, яъни қиблага юзланмаган ҳолатда ҳам намоз ўқийверасиз. Сиз бундай ҳолатда узрли ҳисобланасиз. Чунки шариатда бир қанча узрлар туфайли намозхон қибладан бошқа томонга қараб намоз ўқишга рухсат берилган. Шулардан бири сиздаги каби ҳолат. Бундан ташқари уйдагилар бўлса-ю, сизни қиблага қаратиш учун каравотингизни айлантириб қўйиш сабабли сизга зарар етадиган бўлса, бу ҳолат ҳам узр ҳисобланиб, ўша ҳолатингизда намоз ўқисангиз бўлади. Бу борада “Фатовои Оламгирия”да бундай дейилган:

“Тўшакка михланиб қолган бемор қиблага юзлана олмаса ҳамда ёнида уни қиблага қаратиб қўядиган одам ҳам бўлмаса, қай томонга юзланиб ўқиса ҳам намози дуруст бўлаверади. “Хулоса”да шундай келган. Шунингдек, ёнида қиблага қаратиб қўядиган одам бор-у, лекин айлантириб қўйиш беморга зарар берса, бунда ҳам истаган томонига қараб намоз ўқийверади. “Заҳирия”да шундай келган”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

Мақолалар