Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
01 Октябр, 2024   |   28 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:02
Қуёш
06:20
Пешин
12:18
Аср
16:19
Шом
18:08
Хуфтон
19:20
Bismillah
01 Октябр, 2024, 28 Рабиъул аввал, 1446
Янгиликлар

Энг улуғ ғоямиз: Жаҳолатга қарши – маърифат!

24.09.2024   2902   1 min.
Энг улуғ ғоямиз: Жаҳолатга қарши – маърифат!

Шу йилнинг 24 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари  Зайниддин домла Эшонқулов Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Жаҳолатга қарши – маърифат” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбирда қатнашди.

Унда Шайхонтоҳур туманидаги “Шайхонтоҳур”, “Ўрда”, “Жангоҳ” маҳаллаларидан 300 нафар аҳоли вакиллари ва ёшлар иштирок этди.  


Учрашувда Зайниддин домла ҳозирги кунда ёшлар тарбияси, фарзандларни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ва ёшларнинг илм олиши муҳимлигини таъкидлаш баробарида ўзгаларга кўр-кўрона тақлиднинг салбий жиҳатларига тўхталиб ўтилди.


Мазмунли маъруза давомида фарзандларни ёт ғоялар таъсиридан сақлаш, уларни қадриятларимизга мос равишда соғлом эътиқодли қилиб тарбиялашда ҳар бир ота-онанинг ўрни муҳимлиги борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.


Тадбир сўнгида  аҳоли томонидан ижтимоий, ақидавий ва мазҳабсизликнинг салбий оқибатларига доир берилган саволларга жавоблар берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Энг улуғ ғоямиз: Жаҳолатга қарши – маърифат! Энг улуғ ғоямиз: Жаҳолатга қарши – маърифат! Энг улуғ ғоямиз: Жаҳолатга қарши – маърифат! Энг улуғ ғоямиз: Жаҳолатга қарши – маърифат!
МАҚОЛА
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Тўшакка михланиб қолган беморнинг қиблага юзланиши

26.09.2024   4298   1 min.
Тўшакка михланиб қолган беморнинг қиблага юзланиши

Cавол: Мен тўшакка михланиб қолганман. Ётган бемор қиблага оёғини узатиб намоз ўқиши кераклигини ўқидим. Аммо менда бошим қиблада бўлиб қолган. Каравотим шундай жойлашган. Баъзан уйдагилар кароватимни айлантириб беришади. Баъзан ҳеч ким бўлмай қолади. Шундай ҳолатда қиблага юзланмасдан намоз ўқисам бўладими?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Уйда ҳеч ким бўлмай, сизни қиблага қаратиб қўядиган одам топилмай қолса, шу ҳолатингизда, яъни қиблага юзланмаган ҳолатда ҳам намоз ўқийверасиз. Сиз бундай ҳолатда узрли ҳисобланасиз. Чунки шариатда бир қанча узрлар туфайли намозхон қибладан бошқа томонга қараб намоз ўқишга рухсат берилган. Шулардан бири сиздаги каби ҳолат. Бундан ташқари уйдагилар бўлса-ю, сизни қиблага қаратиш учун каравотингизни айлантириб қўйиш сабабли сизга зарар етадиган бўлса, бу ҳолат ҳам узр ҳисобланиб, ўша ҳолатингизда намоз ўқисангиз бўлади. Бу борада “Фатовои Оламгирия”да бундай дейилган:

“Тўшакка михланиб қолган бемор қиблага юзлана олмаса ҳамда ёнида уни қиблага қаратиб қўядиган одам ҳам бўлмаса, қай томонга юзланиб ўқиса ҳам намози дуруст бўлаверади. “Хулоса”да шундай келган. Шунингдек, ёнида қиблага қаратиб қўядиган одам бор-у, лекин айлантириб қўйиш беморга зарар берса, бунда ҳам истаган томонига қараб намоз ўқийверади. “Заҳирия”да шундай келган”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

Мақолалар