Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Август, 2025   |   19 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:02
Қуёш
05:30
Пешин
12:33
Аср
17:22
Шом
19:29
Хуфтон
20:50
Bismillah
13 Август, 2025, 19 Сафар, 1447

Кўзларим кўрганида Қуръонни жуда кўп ўқирдим…

16.01.2024   687   1 min.
Кўзларим кўрганида Қуръонни жуда кўп ўқирдим…

#Қуръонга_муҳаббат

Туркиянинг Хатай вилояти Искандарун туманида яшайдиган 31 ёшли Зайнаб Эсро Оқурнинг кўзлари туғилганидан бери кўрмайди. Шунга қарамай у Қуръони каримни ёдлашнинг уддасидан чиқди.

Зайнаб тўрт йил муқаддам Қуръон курсига қатнай бошлаган. Курсдаги устози плеер совға қилгач, Қуръонни эшитган ҳолда ёдлай бошлади ва бу ишни уч йил ичида тугатди. Шундан сўнг ҳофизлик имтиҳонидан муваффақиятли ўтиб, Қуръон ҳофизи номини олди.   

«Агар кўзларим кўрганида Қуръонни жуда кўп ўқиган бўлардим», – дейди у. 

@quranuz_kanali

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Бу амал гуноҳ экани хаёлингизга ҳам келмаган

11.08.2025   5850   1 min.
Бу амал гуноҳ экани хаёлингизга ҳам келмаган

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Падари бузрукворим қоддасаллоҳу сирроҳ айтар эдилар: "Уйда баъзи нарсалар умумий бўлади, улардан ҳамма фойдаланади. Фақат уларни ишлатиб бўлгач, тайин қилинган жойга қўйиш керак. Мисол учун чойнак, пиёла, совун...".

Ҳаммасининг тайин жойи бор. Шу ўринда муҳим гап бор — бу нарсаларни ишлатиб бўлгач, жойига қўймаслик гуноҳдир! Аммо биз бу гуноҳдан бехабармиз. Чунки ҳар куни такрорланавериб, одатий ҳолга айланиб қолган. Кимдир ўша керакли нарсани ишлатмоқчи бўлиб, топа олмаса, табиий, машаққат ва озор чекади. Бирор мусулмонга азият бериш эса, гуноҳи кабирадир. Ҳеч биримизнинг хаёлимизга бу ишнинг ҳам гуноҳ экани келмаган бўлса керак. Биз нарсаларни жойига қўйишни динга алоқасиз, балки дунёга тегишли, уйни тартиблашга оид иш деб ўйлаб келганмиз.

Ёдда тутинг! Дин кўрсатмаси бўлмаган ҳаётнинг бирор гўшаси йўқ. Барчамиз холис қарайлик, шу нарсага эътибор берамизми, ўзгаларга азият етмаслиги учун умумий нарсаларни ишлатгандан кейин уларни тайин қилинган жойига қўямизми? Аслида, бу нарсалар арзимагандек туюлади, лекин унга беэътиборлик сабабли гуноҳларга мубталомиз. Сабаби, биз динни тўла тушунмаймиз, унинг учун қайғурмаймиз, кўпчилигимизда Аллоҳ таолонинг ҳузурида туриш ҳисси йўқ. Иккинчи тарафдан, жоҳиллик ва бехабарлик ҳам анча урчиган.

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан