2024 йил 2-4 октябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қозоғистон давлати Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг V йиғилиши ва унинг доирасида ўтказиладиган тадбирларда иштирок этадилар.
Сафар тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқларимизда кузатиб боринг.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Семиз аёл автобусга чиққан эди, йўловчилардан бири бақириб қолди: “Мен бу автобусни филларни ташиш учун махсус эканлигини билмабман”.
Аёл босиқлик билан жавоб берди: “Адашдингиз жаноб, бу автобус ҳудди Нуҳ алайҳиссаломнинг кемаси каби, унга фил ҳам эшак ҳам минаверади”.
Машҳур ёзувчи Бернард Шоуга бошқа бир ёзувчи гап қотди: “Сиз мол-дунё топиш учун ёзасиз. Мен эса, иззат ва шараф учун ёзаман. Шунинг учун мен сиздан афзалман”.
Бернард Шоу унга ҳозиржавоблик билан деди: “Тўғри айтасиз, кимга нима етишмаса ўшани ахтарадида”.
Жоҳилият даври шоири Башор ибн Бурднинг кўзлари аъмо эди. Бир куни унга бир киши: “Аллоҳ таоло бир одамни кўзини кўр қилган бўлса, унга бошқа нарсани эваз қилиб беради. Сизга нимани эваз қилиб берган?” деб сўради истеҳзо ила. Башор ҳозиржавоблик ила: “Сенга ўхшаганларни кўрмаслигимни эваз қилиб берди”, деди.
Бир аъмо киши уйланди. Унга хотини: “Агар мени кўрганингизда эди, нақадар оқбадан, нақадар гўзаллигимни кўриб таажжубланган бўлардингиз”, деди. Шунда эри: “Агар айтганингдек бўлганингда эди, кўзи очиқлар сени менга қолдирмаган бўлар эди”, дебди.
Қабиҳ бир аёл бир кишига қараб: “Агар сен мени эрим бўлганингда қаҳвангга заҳар солиб берган бўлар эдим”, дебди. Эркак унга жавобан: “Агар мен сенинг эринг бўлганимда ўша қаҳвани ичишга бир лаҳза ҳам тараддудланмаган бўлар эдим”, дебди.
Британия собиқ бош вазири Черчилль ориқ Бернард Шоуга қараб: “Сизни кўрган одам Британияда озиқ-овқат тақчиллиги муаммоси бор экан, деб ўйлайди”, дебди. Бернард Шоу семиз Черчилльга жавобан: “Сизни кўрган одам эса, ўша муаммонинг сабабини тушуниб олади”, дебди.
Бир куни Жуҳо бир қишлоққа борса ўша қишлоқ аҳолисидан бири унга: “Эй Жуҳо, мен сизни мана бу эшагингиздан танибман”, деб гап қотибди. Зукко Жуҳо унга жавобан: “Ҳа, одатда эшак эшакни танийдида”, дебди.
Бир киши бир аёлга қараб: “Эҳ нақадар гўзалсиза!” дебди. Аёл эркакка: “Агар сиз ҳам гўзал бўлганингизда, сизга ҳам ўшандай мақтов айтган бўлар эдим”, дебди. Шунда эркак: “Ҳечқиси йўқ, менга ўхшаб ёлғондан айтаверинг”, дебди.
Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ