Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
05 Август, 2025   |   11 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:50
Қуёш
05:22
Пешин
12:34
Аср
17:29
Шом
19:39
Хуфтон
21:04
Bismillah
05 Август, 2025, 11 Сафар, 1447
Янгиликлар

БУЮК ҲИКМАТ СОҲИБИ МЕРОСИНИ КЕНГ ТАРҒИБ ЭТИШ ТУРКИЙ ХАЛҚЛАР БИРЛИГИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

03.10.2024   9665   2 min.
БУЮК ҲИКМАТ СОҲИБИ МЕРОСИНИ КЕНГ ТАРҒИБ ЭТИШ ТУРКИЙ ХАЛҚЛАР БИРЛИГИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Шу йилнинг 3 октябрь куни Остона шаҳрида “Хoжа Aҳмад Яссавий ва унинг маънавий мероси” номли Туркий давлатлар олимларининг халқаро илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Унда туркий давлатлар муфтийлари, дин ва давлат арбоблари таниқли уламолар, мутасаввиф олимлар ва диний соҳа ходимлари қатнашди. 

Анжуман аввалида Қозоғистон Республикаси парламенти юқори палатаси - Сенат раиси Маулен Ашимбаев ушбу мамлакат Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев жанобларининг иштирокчиларга табригини етказди.

Нуфузли анжуманда Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари сўзга чиқиб, Хожа Аҳмад Яссавий туркий халқларнинг маънавий камолотига, ахлоқий покланиши ва руҳий олами бойиши йўлида буюк хизматлар қилгани, унинг маънавий мероси бугунги кунда ҳам таълим-тарбия ишида кенг фойдаланилаётгани, Аҳмад Яссавий Бухорои шарифда таълим олгани, Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний кабилар билан ҳамсуҳбат бўлиб, Юсуф Ҳамадонийнинг шогирди саналишининг илмий асосларини келтирдилар. 

Шунингдек, Муфтий ҳазратлари соҳибқирон Амир Темур Хoжа Аҳмад Яссавий мақбарасини Туркистон шаҳрида қурдиргани туркий халқлар қадимдан бунёдкорлик ишларида ўзаро иттифоқ бўлганига далолат қилиши, бугунги замонимизда ҳам бир эзгу мақсад йўлида бирлашиш ана шундай асрларга татигулик хайрли ишларга сабаб бўлишини таъкидладилар. 
Анжуманда сўзга чиққан олимлар Хожа Аҳмад Яссавий нафақат Турк дунёсида, балки бутун Ислом оламида шуҳрат қозонгани, унинг таълимоти асрлар бўйи давом этиб келаётгани, у зот асос солган Яссавийлик таълимоти ҳамда асарлари узоқ йиллардан буён олимлар, тадқиқотчиларнинг диққатини ўзига жалб қилиб келаётганини қайд этишди. Шу билан бирга, Хожа Аҳмад Яссавийга мансуб “Девони ҳикмат” асари мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходими Абдулҳаким Орипов "Аҳмад Яссавий таълимотининг Қуръон ва суннатга мослиги" мавзусидаги маърузаси билан иштирок этди.

Халқаро илмий-амалий анжуман якунида иштирокчиларнинг мурожаати эълон қилинди. Унда Хожа Аҳмад Яссавий эзгу таълимотларини кенг ёйиш, комил инсон бўлиш учун зарур сифатларни ёшлар тарбиясида қўллаш, аллома меросини чуқур ўрганиш ва тасаввуф ривожига қўшган ҳиссасини тарғиб этиш каби ишларни янада оммалаштириш лозимлиги баён этилди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

БУЮК ҲИКМАТ СОҲИБИ МЕРОСИНИ КЕНГ ТАРҒИБ ЭТИШ ТУРКИЙ ХАЛҚЛАР БИРЛИГИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ БУЮК ҲИКМАТ СОҲИБИ МЕРОСИНИ КЕНГ ТАРҒИБ ЭТИШ ТУРКИЙ ХАЛҚЛАР БИРЛИГИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ БУЮК ҲИКМАТ СОҲИБИ МЕРОСИНИ КЕНГ ТАРҒИБ ЭТИШ ТУРКИЙ ХАЛҚЛАР БИРЛИГИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ БУЮК ҲИКМАТ СОҲИБИ МЕРОСИНИ КЕНГ ТАРҒИБ ЭТИШ ТУРКИЙ ХАЛҚЛАР БИРЛИГИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ БУЮК ҲИКМАТ СОҲИБИ МЕРОСИНИ КЕНГ ТАРҒИБ ЭТИШ ТУРКИЙ ХАЛҚЛАР БИРЛИГИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ БУЮК ҲИКМАТ СОҲИБИ МЕРОСИНИ КЕНГ ТАРҒИБ ЭТИШ ТУРКИЙ ХАЛҚЛАР БИРЛИГИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ БУЮК ҲИКМАТ СОҲИБИ МЕРОСИНИ КЕНГ ТАРҒИБ ЭТИШ ТУРКИЙ ХАЛҚЛАР БИРЛИГИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ БУЮК ҲИКМАТ СОҲИБИ МЕРОСИНИ КЕНГ ТАРҒИБ ЭТИШ ТУРКИЙ ХАЛҚЛАР БИРЛИГИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ БУЮК ҲИКМАТ СОҲИБИ МЕРОСИНИ КЕНГ ТАРҒИБ ЭТИШ ТУРКИЙ ХАЛҚЛАР БИРЛИГИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

“Мусҳаф муаллим” дастури Қуръон радиосида яна эфирда

04.08.2025   1275   1 min.
“Мусҳаф муаллим” дастури Қуръон радиосида яна эфирда

     IQNA сайти хабарига кўра, Мисрдаги машҳур “Қуръон карим” радиоэшиттириши раҳбари Исмоил Дувайдар узоқ танаффусдан сўнг машҳур “Мусҳаф муаллим” дастури яна эфирга қайтганини маълум қилди. Дастур ҳар куни маҳаллий вақт билан соат 09:45 да эфирга узатилади. Уни Саъд ал-Мутъаний олиб боради. 
 

    Ушбу дастур Қуръон каримни янги ўрганаётган ва ёд олишни истаган кишилар учун мўлжалланган бўлиб, унда тажвид қоидаларига мувофиқ тўғри талаффуз ўргатилади. Дастурда Шайх Маҳмуд Халил Ҳусарийнинг тиловатлари асос қилиб олинган.


  Шунингдек, Қуръон карим радиоэшиттириши Миср Вақфлар вазирлиги билан ҳамкорликда ҳар куни диний танлов ҳам ўтказмоқда. Ғолиблардан икки нафарига 2 500 миср фунти миқдорида мукофот берилади. Тингловчиларнинг саволига жавобни (сура ва оят рақами) вазирликнинг “Facebook” саҳифасидаги махсус ҳавола орқали юборишлари лозим.


    Исмоил Дувайдар таъкидлашича, радиоэшиттириш ҳозирда Мисрнинг етук қори ва машҳур уламолари марҳум шайх Абдуфаттоҳ Шаъшаъийнинг илгари эфирга узатилмаган ноёб тиловатларини ҳам тақдим этмоқда. Бу тиловатларни шайхнинг оиласи радиоэшиттиришга совға қилган.


Шунингдек, шайх Мустафо Исмоилнинг набираси томонидан берилган 18 та ноёб тиловат ҳам ушбу бой жамғармага қўшилди. Шу билан бирга, Шайх Муҳаммад Рифъат, Шайх Абдулбосит Абдуссомад ва Шайх Муҳаммад Табловий каби машҳур етук қориларнинг тиловатлари ҳам эфирда янграмоқда. 
 

Илёсхон Аҳмедов,
тайёрлади. 

Ўзбекистон янгиликлари