Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Июн, 2025   |   12 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:06
Қуёш
04:50
Пешин
12:27
Аср
17:36
Шом
19:58
Хуфтон
21:35
Bismillah
08 Июн, 2025, 12 Зулҳижжа, 1446

Ўзбекистонда Малайзиянинг исломий суғуртаси жорий этилиши режалаштирилмоқда

07.10.2024   5076   1 min.
Ўзбекистонда Малайзиянинг исломий суғуртаси жорий этилиши режалаштирилмоқда

Малайзиянинг исломий суғуртаси – такафул ва уни Ўзбекистонда жорий этиш муҳокама қилинди.
 

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонасида Малайзиянинг «Strategik Horizon Маnаgеmеt System» компаниясининг бош маслаҳатчиси Сайфул Баҳри бин Сароний ва «Аbkari Risk management» компанияси директори Идрус бин Мат Наян билан учрашув ўтказилган. Бу ҳақда @uzdiplomat хабар берди. 


Учрашувда Сайфул Баҳри Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларининг исломий молиявий хизматларга қизиқиши ортаётганини ва исломий суғуртани ривожлантириш учун салоҳият мавжудлигини таъкидлаган.


Малайзиялик экспертлар бу тажрибани хусусий суғурта компанияларида қўллашни таклиф қилган. Ўзбекистонда алоҳида такафул хизматларини ташкил қилиш режалаштирилган.


Малайзия ҳукуматига қарашли «Syarikat Takaful Malaysia Bhd.», «Тakaful Ikhlas Sdn. Bhd.» ва «ETIQA Tаkаful Bhd.» исломий суғурта компанияларини Ўзбекистон давлат суғурта компаниялари билан ҳамкорликка жалб қилиш масаласини кўтарилган.


Такафул суғуртасининг оддий суғуртадан фарқи унда махсус суғурта жамғармаси яратилади. Фонд иштирокчилари олдиндан келишилган тартибда суғурта бадалларини жамғармага ўтказади. Жамғарма ўз аъзоларининг зарарини ушбу маблағ ҳисобидан қоплайди. Йил охирида суғурта ортиқча маблағнинг бир қисми кейинги йилларга захира сифатида олиб қўйилиши ёки жамият низомига асосан иштирокчилар ўртасида тақсимланиши мумкин. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Бошқа мақолалар
Мақолалар

Осон, аммо кўпчилик қила олмайдиган амал

29.11.2021   5428   1 min.
Осон, аммо кўпчилик қила олмайдиган амал

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки хислат бор. Ким унга амал қилса, албатта жаннатга киради. Иккиси осон, аммо унга амал қиладиган оздир.

БИРИНЧИСИ, ҳар бир намоздан сўнг 10 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади, 10 марта Аллоҳга ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) айтади ва 10 марта такбир (Аллоҳу акбар) айтади. Бир кунда 150 та, тарозида эса 1500 та бўлади.

ИККИНЧИСИ, қачон ухлашга ётса, 34 марта такбир (Аллоҳу акбар), 33 марта ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) ва 33 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади. Жами 100 та, тарозида 1000 та бўлади”, дедилар.

Шунда саҳобалар розияллоҳу анҳум: “Ё Аллоҳнинг Расули! Нега осон бўлган бу амалларга амал қиладиганлар оз?” деб сўрашди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу амални қилмоқчи бўлганнинг олдига шайтон намозда келиб, уни айтишидан олдин ҳожатини эсига солади. Уйқуга ётганида эса, уни айтишидан олдин ухлатиб қўяди”, деб жавоб бердилар (Имом Термизий, Имом Насоий ривояти).

Аллоҳ таоло барчамизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашишимизга тавфиқ ато этсин!

Даврон НУРМУҲАММАД

тайёрлади

Мақолалар