Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
07 Январ, 2025   |   7 Ражаб, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:24
Қуёш
07:49
Пешин
12:34
Аср
15:29
Шом
17:13
Хуфтон
18:32
Bismillah
07 Январ, 2025, 7 Ражаб, 1446
Янгиликлар

Наманган вилоятида имомлар йиғилиши бўлиб ўтди

8.10.2024   3343   1 min.
Наманган вилоятида имомлар йиғилиши бўлиб ўтди

Кеча, 7 октябрь куни Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббасиддинов бошчилигида вилоят вакиллиги ходимлари, шаҳар ва туманлар бош имом-хатиблари, шунингдек тажрибали имом-хатиблар ҳамда  "Ҳаж-2024" зиёратчиларидан иборат тузилган ишчи гуруҳи аъзолари учун  Наманган шаҳридаги “Махдум эшон“ жоме масжидида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда маҳаллаларда маънавият тарғиботчиси бўлган ҳожилар билан Наманган шаҳрида амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилиниб, тавсия ва кўрсатмалар берилди. 

Ишчи гуруҳ фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланди:
биринчи йўналиш – имом-хатибнинг “Ҳаж-2024” зиёратчиларини маънавий-маърифий тадбирларга фаол жалб этиш; 
иккинчи йўналиш – имом-хатибнинг масжидни бошқариш фаолиятини яқиндан ўрганиш, маслаҳат ва кўмак бериш;
учинчи йўналиш – имом-хатиб учун намуна тарзида пешин намози вақтида масжидга келганларга долзарб мавзуда маъруза қилиб бериш.

Ишчи гуруҳ аъзолари юқоридаги йўналишлар бўйича Наманган шаҳрида фаолият олиб борди. Имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган Ишчи гуруҳ фаолияти вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Наманган вилояти вакиллигининг матбуот хизмати

Наманган вилоятида имомлар йиғилиши бўлиб ўтди Наманган вилоятида имомлар йиғилиши бўлиб ўтди Наманган вилоятида имомлар йиғилиши бўлиб ўтди Наманган вилоятида имомлар йиғилиши бўлиб ўтди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Вафотингдан кейин ҳам яша

7.01.2025   1166   1 min.
Вафотингдан кейин ҳам яша

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Инсонларнинг Аллоҳга энг севимлиси - уларга энг кўп фойда келтирувчисидир”.

Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ айтдилар: “Ҳақиқий инсон ўзгаларга шодликда ҳам, қийинчиликда ҳам вафо ила мудом ёрдам берганидир.

Инсонлар орасида энг карамлиси – бошқаларнинг эҳтиёжларини қондирган кишидир.

Эҳсон қўлини ҳожатманд кимсадан узма. Зеро, маълумдирки, ким инсонларнинг эҳтиёжини қондиришда давом этса, кунлар унинг шарафини қайта-қайта тасдиқлайди. Аллоҳнинг сенга берган ушбу фазлига шукр қил. Зеро, сени ўзгалар учун ҳожатбарор қилди, сени ўзгаларга муҳтож этмади.

Кўпчилик одамлар ўтдилар, аммо уларнинг фазилатлари ҳализамон барҳаёт, яна кимлардир ҳаёт, аммо улар одамлар орасида гўёки ўлик каби”.

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ