Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
12 Январ, 2025   |   12 Ражаб, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:24
Қуёш
07:48
Пешин
12:36
Аср
15:34
Шом
17:18
Хуфтон
18:37
Bismillah
12 Январ, 2025, 12 Ражаб, 1446
Янгиликлар

Икки Муқаддас масжидга янги имомлар тайинланди

8.10.2024   4760   1 min.
Икки Муқаддас масжидга янги имомлар тайинланди

Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида жойлашган энг мўътабар ва улкан масжид Масжидул Ҳаром ва Исломнинг иккинчи мўътабар маскани, Мадина шаҳридаги Масжидун Набавий масжидига янги имомлар тайинланди. Бу ҳақда theislamicinformation.com сайтига асосланиб islom.uz хабар берди.
 

Қирол Салмон икки Муқаддас масжидга тўртта янги имомни тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.


Ушбу фармонга кўра, Масжидул Ҳаромга шайх Бадр Ал-Турки ва шайх Валид Ал-Шамсан имом этиб тайинланди.


Шунингдек, шайх Муҳаммад Барҳажий ва шайх Абдуллоҳ Ал-Қарафийлар Мадинаи Мунаввара шаҳридаги Масжидун Набавий масжидига имом этиб тайинланди.


Ушбу масжид ичида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр Сиддиқ ва Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумоларнинг қабри жойлашган.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг масжидимдаги бир намоз ундан бошқасидаги мингта намоздан яхшидир. Фақат Масжидул Ҳаромгина ундан мустасно», деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Тўламаган йўлкираларимни қандай адо этаман?

10.01.2025   4563   1 min.
Тўламаган йўлкираларимни қандай адо этаман?

Cавол: Коллежда ўқиб юрган вақтларимда баъзан автобусдан йўлкирани бермасдан тушиб кетардим. Бу ишнинг оғир гуноҳ эканини англаб етдим. Буни қандай тўғриласам бўлади? Тахминий ҳисоблаб, садақа қилсам бўладими?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Сиз бу ишингиз учун аввало истиғфор айтиб, тавба қиласиз. Тўламаган йўлкираларингизни тахминий ҳисоблайсиз ҳамда ўзингиз фойдаланган автобуслар бошқармасидан йўлкиралар тўланадиган ҳисоб рақамлари бўлса, қарзларингизни шунга ўтказиб қўясиз ва шу билан зиммангиздаги юкдан қутиласиз, иншааллоҳ. Агар уларда бундай имконият бўлмаса, садақа қилиб юборасиз.

Шуни ёдда тутиш лозимки, бировларнинг ҳақлари энг аввало эгасига қайтариш шарт бўлади. Эгаси ёки унинг меросхўрларини топишнинг иложи умуман бўлмагандагина унинг номидан садақа қилинади. Валлоҳу аълам.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Мақолалар