Наманган вилояти бош имом хатиби Мусохон домла Аббосиддинов ва “Ҳаж-2024” зиёратчилари маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этди. Наманган шаҳар "Хазрати Лангар" масжиди ҳудудидаги маҳалланинг бир неча хонадонларига кириб, у ерда яшаётганлардан ҳол-аҳвол сўралди. Хонадондаги ёшларни таълим тарбияси билан танишилди, уларнинг муаммолари ўрганилди, таклиф фикр, мулоҳазалари тингланди.
Шунингдек нотинч бўлган хонадонларга ташриф буюриб уларга панд насиҳат қилдилар. Ўтказилган тадбир давомида кам таъминланган, ногирон ва беморларни холидан хабар олинди, маҳаллаларда намунавий бўлган оилаларга кириб кексалардан юртимиз ҳаққига дуои хайрлар олинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жума куни ўн икки соатдир. Ундан қайси соатда мусулмон Аллоҳдан бирор нарса сўраса, Аллоҳ таоло унга ўша нарсани берур. Уни асрдан кейинги охирги соатда изланглар", дедилар.
Солиҳлардан бири айтади: "Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Роббим дуоларимни ижобат қилаверди. Ҳатто Роббимдан бирон нарса сўрашга уяладиган бўлиб қолдим".
Фазл ибн Фазола раҳимаҳуллоҳ жума куни аср намозини ўқигач то қуёш ботгунича дуо қилишдан тўхтамас эди.