Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ислом мутафаккири ва буюк воиз, аҳли сунна вал-жамоанинг энг кўзга кўринган олимларидан бири, нуфузли 500 та уламолар рўйхатига киритилган аллома Баҳоуддин Муҳаммад Жамолуддин Надави 1951 йил Ҳиндистонда таваллуд топган.
1974 йилда Ҳиндистондаги “Нурия” араб университетини, 1979 йилда Калкутта дорулфунунини тамомлаган. Сўнг таълим ва тадрис ишлари билан шуғулланган.
1981 йилда Лакновдаги “Дорул-улум”нинг араб тили ва исломий илмлар бўйича халқаро шаҳодатномасига эга бўлган.
1987 йилда ушбу мутахассисликлар бўйича магистр даражасига эришган. Шундан кейин ўз юртига қайтиб, Каллекут универстетида фаолиятини давом эттирди. 1993 йилда докторлик ишини ёқлаган.
1998 йил Мисрдаги “Ал-Азҳар” жомеасида илмий фаолиятини давом эттирган.
Олим “Дар ал-Ҳуда” Ислом университетини ташкил этилишида муҳим рол ўйнади ва у ҳозирда Дҳажа шаҳридаги университетда вице-президент сифатида хизмат қилмоқда.
Баҳоуддин Муҳаммад Жамолуддин Надави Aссоциация Кенгаши ва Бутун Ҳиндистон Ислом диний таълим қўмитаси, Керала штатидаги Ҳаж ишлари бўйича Бутун Ҳиндистон Ислом диний таълим қўмитаси, ҳукумат мактаблари учун ўқув қўмитасининг аъзоси, инглиз тилидаги “Islamic Insight International Journal of Islamic Studies” журналининг бош муҳаррири ва “Дар ал-Ҳуда” Ислом университети томонидан нашр этилаётган икки исломий журнал: Талижшам (Нур) ва Сунчда Кудумим (Оила) журналлари таҳрир кенгаши раиси ҳамда барча Керала ўқитувчилари уюшмаси раиси саналади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, Бош муфтий Наврўзбай ҳожи Таған ўғли бошчилигида нашр этилган “Ислом энциклопедияси” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
“Муфтият” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан чоп этилган мазкур китобнинг тақдимот маросимида ҚМДИ раиси Наврўзбай ҳожи Таған ўғли, тарихчи олимлар, филологлар ва зиёлилар, диний идора ҳузуридаги Оқсоқоллар ва экспертлар кенгаши аъзолари, шунингдек, китобхонлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди, деб хабар беради muftyat.kz.
- Маълумки, муҳтарам Юртбошимиз Қосим-Жомарт Кемел ўғли шундай деган эди: “Анъанавий исломни халқимиз дунёқарашига кўра улуғлаш жуда муҳим. Унинг илмий-назарий асосларини ишлаб чиқиш зарур”. “Ислом энциклопедияси” китоби Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг анъанавий динимизнинг илмий-назарий асосларини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли лойиҳаларидан биридир. Албатта, бунгача ҳам мамлакатда ислом динига оид турли энциклопедиялар нашр этилган. Биз кекса авлодимиз бошлаган хайрли ишларни давом эттирдик, такомиллаштирдик. Диний идора томонидан тайёрланган “Ислом энциклопедияси”нинг ўзига хос жиҳати шундаки, у мамлакатимизда ислом динига бағишланган биринчи кўп жилдли қомус саналади. Ушбу асарнинг 5 жилдини ўқувчиларга тақдим этмоқчимиз. Умид қиламизки, Аллоҳ таолонинг изни билан барча жилдлар тартиб билан нашр қилиниб, китобхонларга етиб боради”, — деди Бош муфтий.
Маросимда Қозоғистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Бауйржан Омаров, таниқли олимлар Гарифолла Есим, Дихан Камзабекули, Ойгул Исмаковалар ҳам иштирок этиб, қўллаб-қувватладилар ҳамда янги иш қозоқ жамияти учун фойдали бўлишини таъкидладилар.
Айтиш жоизки, “Ислом энциклопедияси” диний арбоблар ва талабалар, олимлар ва кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати