frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null
Янгиликлар

Имом-хатиблар тарғибот тадбирларида фаол

10.10.2024   14949   1 min.
Имом-хатиблар тарғибот тадбирларида фаол

Кейинги асрларда бутун курраи заминга кенг тарқалган бир иллат бугунги кунда ҳаммамизга ташвиш бўлмоқда. Бу – гиёҳвандликдир.

Инсон учун энг бебаҳо бойлик – бу соғлик-саломатликдир. Уни асраш эса ҳар кимга омонат қилиб берилган. Ислом динида ҳам инсон жони, ақли ва саломатлигини сақлаш, муҳофаза этиш энг муҳим мақсадлардан ҳисобланади.

 

Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш инсон камолотига, имон-эътиқодига хавф-хатар солиш билан бирга юртимиз ривожи ва тараққиётига ҳам ўта салбий таъсир кўрсатади. Гиёҳвандлик нафақат бу иллат билан шуғулланувчиларга, балки бутун жамиятга таҳдид солади.

 

Фарғона вилоятида “Долзарб ойлик” доирасида “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Ҳудудларда бўлаётган шу каби тадбирларда имом-хатиблар фаол қатнашиб, динимиз таълимотларида инсон саломатлигига эътибор, гиёҳвандлик иллатининг зарари ва келтириб чиқариши мумкин бўлган оқибатлари хусусида аҳолига, айниқса, ёш авлод вакилларига тушунча беришмоқда.

 

Миллий гвардиянинг вилоят бошқармасидаги тарғибот тадбирида “Хўжамбердибой” масжиди имом-хатиби Ҳусниддин Турсунзода, Бувайда туманидаги тадбирда туман бош имом-хатиби Аҳмадхон домла Низомов, Қўштепа туманидаги тадбирларда туман бош имом-хатиби Абдухошим Аҳмадалиев иштирок этди.

 

Мазкур тарғибот тадбирларидан асосий мақсад аср муаммоси ва унга қарши кўрилаётган чораларни жадаллаштириш, аҳоли, айниқса, ёшларни бундай иллатлар хатаридан огоҳлантиришдан иборатдир.

 

Жойларда бу каби тадбирлар давом этмоқда. 

Фарғона вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

 

 

Имом-хатиблар тарғибот тадбирларида фаол Имом-хатиблар тарғибот тадбирларида фаол Имом-хатиблар тарғибот тадбирларида фаол Имом-хатиблар тарғибот тадбирларида фаол Имом-хатиблар тарғибот тадбирларида фаол Имом-хатиблар тарғибот тадбирларида фаол Имом-хатиблар тарғибот тадбирларида фаол Имом-хатиблар тарғибот тадбирларида фаол
МАҚОЛА
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Тарихий анжуманга якуний тайёргарликлар

20.08.2026   37786   1 min.
Тарихий анжуманга якуний тайёргарликлар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан илк бор ташкил этилаётган «Замонавий диний таълим: педагогика, илм-маърифат ва инновация» мавзусидаги I илмий-амалий анжуман бошланиши арафасида.

Мазкур илмий-амалий анжуман Ислом цивилизацияси марказининг Катта мажлислар залида бўлиб ўтади. Айни пайтда ушбу зал анжуманни юқори савияда ўтказиш учун зарур шароитлар яратилган ҳолда тўлиқ шай ҳолатга келтирилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари