Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Ноябр, 2024   |   27 Жумадул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:02
Қуёш
07:26
Пешин
12:16
Аср
15:15
Шом
16:58
Хуфтон
18:17
Bismillah
28 Ноябр, 2024, 27 Жумадул аввал, 1446

#Янгиликлар “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (11.10.2024)

12.10.2024   18305   1 min.

Рабиус соний ойининг илк ҳафтасида рўй берган диний-маърифий соҳадаги муҳим янгиликлар билан танишинг!

00:00 Анонс
00:55 Олис ҳудуддаги имомлар Диний идора фаолияти билан танишди
01:56 Фуқаролар мурожаати ўз ечимини топмоқда
02:28 “Ҳаж – 2024” зиёратчилари маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этди
03:06 Кексаларни эъзозлаш – олий қадрият 
03:40 Жиззахда 63 нафар етимга меҳр улашилди
04:16 Тарғибот тадбирларида имом-хатиблар фаол 
04:40 Имом-хатиблар спорт мусобақасида ўзаро беллашди
04:59 Масжид жамоаси Андижоннинг диққатга сазовор жойларига сафар уюштирди
05:41 Имконияти чекланганлар учун навбатдаги туркум суҳбатлари ўтказилди 
06:13 Пахтачи тумани аҳолиси имом-хатиблардан мамнун 
07:06 Имомлар тажвид илми бўйича билимларини мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Қуръони каримнинг Ўзбекистон фондларида сақланаётган қадимий нусхалари давлат реестри тузилади

28.11.2024   118   1 min.
Қуръони каримнинг Ўзбекистон фондларида сақланаётган қадимий нусхалари давлат реестри тузилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 февралдаги "Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига биноан, республика ҳудудидаги барча музейлар, кутубхоналар ва архив фондларида сақланаётган қадимий ёзма манбаларнинг давлат реестрини тузиш ва доимий мониторингини юритиш вазифаси белгиланган.


Ушбу қарор асосида республика ҳудудидаги барча музейлар, кутубхоналар ва архив фондларида сақланаётган қадимий ёзма манбаларнинг давлат реестри, каталоглари ва электрон нусхалари тузилади. Бир жилдда Қуръон қўлёзмалари 1000 донаси илмий тавсифлари, китобнинг ҳолати, безаклари, муқовалари, ўлчамлари, уни кўчирган хаттот ва китоб ҳақидаги маълумотлар тўлиқ ифодасини топади.


Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов томонидан Қуръон қўлёзмаларининг алоҳида реестрини тузиш таклифи берилди ва шу асосда марказда тегишли ишлар бошлаб юборилди.


"Республика ҳудудидаги барча музейлар, кутубхоналар ва архив фондларида сақланаётган қадимий ёзма манбаларни ўрганиш ишлари амалга оширилган. Ҳозирги кунгача 9000 дан ортиқ манбаларнинг давлат реестри тузилди", — дейди Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг Қадимий ёзма манбалар давлат реестрини юритиш бўлими масъул ходими Азимжон Ғофуров.

Ислом цивилизацияси маркази

Ахборот хизмати

Қуръони каримнинг Ўзбекистон фондларида сақланаётган қадимий нусхалари давлат реестри тузилади Қуръони каримнинг Ўзбекистон фондларида сақланаётган қадимий нусхалари давлат реестри тузилади
Ўзбекистон янгиликлари