Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Ноябр, 2024   |   27 Жумадул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:02
Қуёш
07:26
Пешин
12:16
Аср
15:15
Шом
16:58
Хуфтон
18:17
Bismillah
28 Ноябр, 2024, 27 Жумадул аввал, 1446

«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобининг тақдимоти ўтказилди

14.10.2024   1936   4 min.
«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобининг тақдимоти ўтказилди

Хабарингиз бор, 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хивада «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтади.

Айни вақтда юртимизга замонамиздаги мўътабар уламоларнинг ташрифи давом этмоқда. Хусусан, Урдун Халқаро исломий илмлар дорилфунунининг доктори шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари азим Тошкент шаҳрига ташриф буюрдилар.

Бугун, 14 октябрь куни ҳанафий мазҳабининг забардаст уламоларидан, шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари «Hilol Nashr» нашриёт-матбаасини зиёрат қилдилар. Йирик олимни нашриёт раҳбари, устоз Исмоил Муҳаммад Содиқ самимият билан кутиб олдилар.

Ташриф давомида шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратларининг «Ҳанафий фиқҳига теран нигоҳ» ва аёлларга хос нозик масалаларга бағишланган «Марваридлар шодаси» асарларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотга муаллифнинг шахсан ўзлари, юртимизнинг таниқли уламоларидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, Тошкент ислом институтининг катта устози Муҳаммад Айюбхон домла Косоний, устоз Мансур Али Тожимуҳаммад ўғли, Ал-Азҳар университетининг Қуръони Карим ва тажвид устози Муҳаммад Фавзий қори ал Барбарий, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид«Ҳанафий фиқҳига теран нигоҳ» китобини она тилимизга равон ва тушунарли услубда таржима қилган устоз Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ ҳамда «Марваридлар шодаси» асарини таржима қилиб, халқимизга тақдим этган замонамиз муслималарининг пешқадам устозларидан Одинахон Муҳаммад Содиқ, нашриёт раҳбари Исмолжон домла Муҳаммад Содиқ ҳамда китобсевар мухлислар ташриф буюришди.

Тақдимотни Нозимжон домла Ҳошимжон олиб бордилар. Тадбирни устоз Исмоил домла Муҳаммад Содиқ очиб бериб, ташриф буюрганларга миннатдорлик изҳор қилдилар.

Сўнгра устоз Муҳаммад Айюб домла ушбу китоб ҳақида гапира туриб бугунги кунда китоб устида «Ҳанафий мазҳаби бўйича» деган жумла бўлмаса ўша асарнинг савдоси суст бўлаётгани, ҳанафий мазҳабининг қадри баланд эканини кўпчилик билиб бораётганини баён қилдилар.

Кейин доктор Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари сўз олиб, тақдим этилаётган китобни толиб илм мутолаа қилиб чиқмагунча тўлақонли ҳанафий мазҳабидаги аҳли илм бўла олмаслигини билдирдилар ҳамда бу китобни ўзини ҳанафийман деган ҳар бир мусулмон албатта ўқиб чиқиши лозимлигини таъкидладилар. Шунингдек, 1111 та асардан иборат бўлган ҳанафий мазҳабига доир китоблар бир жойга жамланиб, махсус дастур тузилгани эълон қилинди ва унинг тақдимоти ҳам ўтказилди. Ушбу дастур дунёда илк бора ўзбек уламоларига ҳадя қилинди. Мазкур дастурдан ўрин олган кўплаб асарларнинг муаллифлари айнан юртимиздан етишиб чиққан алломалар экани алоҳида эътироф этилди. Шу ўринда аждодларга муносиб ворис бўлиш учун ҳам ҳанафий мазҳабини теран ўрганиш ва уламоларинг ҳаётларидан бохабар бўлиш зарурлиги яна бир бор таъкидлаб ўтилди.

Шу билан бир қаторда «Марваридлар шодаси» китоби ҳақида ҳам тўхталиб ўтдилар. Аллоҳ таолонинг изни билан аёлларга хос нозик масалаларни ўзбекзабон ўқувчиларга китоб шаклида тақдим этиш бахти устоза Одинахон Муҳаммад Содиқ бошчилигидаги илмий жамоага насиб этди. Ушбу китоб икки фасл, тўрт бобдан иборат бўлиб, аёлларга тегишли нозик масалалар содда ва равон услубда баён этилган.

Тақдимот давомида «Ҳанафий фиқҳига теран нигоҳ» асарини ўзбек тилига таржима қилган устоз Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ таржима жараёни ҳақида қисқача тўхталиб, «Ўзи ҳанафийман деб, аммо шу мазҳаб ҳақида баъзи шубҳаларда юрган кишилар ушбу китобни ўқиб чиқсалар, қалбларидаги шубҳа-гумонлардан Аллоҳнинг изни билан батамом қутуладилар», дея таъкидладилар.

Шу ўринда «Ҳанафий фиқҳига теран нигоҳ» китобига қисқача таъриф бериб ўтсак.

Бу китоб тўрт мазҳабнинг, хусусан, ҳанафий мазҳабининг аҳамиятини, унинг Ислом уммати, мусулмонлар ҳаётида тутган ўрнини кўрсатиб беради. Ушбу асар – Аҳли сунна вал жамоа мазҳабининг фиқҳини, манҳажини ўрганиш, динимизни ўрганиш сари қўйилган муҳим қадамдир. Китобда ҳанафий мазҳабининг тарихи, шаклланиши ва моҳияти баён қилинган, айни пайтда асримизнинг вабоси бўлган фитнага – мазҳабсизликка қарши ақлий ва нақлий, илмий асосланган, аниқ ва ишончли далиллар келтирилган. Халқимиз асрлар давомида амал қилиб келаётган ҳанафий мазҳабига билиб-билмай туҳмат тошлари отилаётган, мазҳабга эргашувчилар Қуръону Суннатга эмас, бир шахсга кўр-кўрона эргашишда ноҳақ айбланаётган бугунги кунда «Ҳанафий фиқҳига теран нигоҳ» китобининг чоп қилиниши давр тақозоси ўлароқ, айни муддао бўлди.

Тадбир якунида Ал-Азҳар университетининг Қуръони Карим ва тажвид устози Муҳаммад Фавзий қори ал Барбарий Қуръони Карим оятларини бир неча имомлар қироатида гўзал савт ва адо билан тиловат қилиб, тадбирга йиғилганларнинг қалбларини хушнуд этдилар. Тиловатдан сўнг доктор Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари динимизнинг ривожи, юртимизнинг равнақи, халқимизнинг фаровонлиги, инсонларнинг ўзаро ҳамжиҳатлигини сўраб дуолар қилдилар.

Манба: https://islom.uz/maqola/22747

«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобининг тақдимоти ўтказилди «Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобининг тақдимоти ўтказилди «Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобининг тақдимоти ўтказилди «Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобининг тақдимоти ўтказилди «Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобининг тақдимоти ўтказилди «Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобининг тақдимоти ўтказилди «Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобининг тақдимоти ўтказилди «Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобининг тақдимоти ўтказилди «Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобининг тақдимоти ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Расулуллоҳ ﷺнинг 6 саволлари

28.11.2024   298   2 min.
Расулуллоҳ ﷺнинг 6 саволлари

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Агар ўғил фарзанд кўрсангиз нима қиласизлар?
Улар: Аллоҳга шукр қилиб бир ой рўза тутамиз.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Агар қиз фарзанд кўрсангизчи?
Улар:Унда икки ой рўза тутамиз. Чунки Мусо алайҳиссалом қиз фарзанд тарбиясига сабр қилишга, ўғил тарбиясига сабр қилишдан кўра икки карра ортиқ ажр бор деганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Сизларнинг орангизда зино қиладиганлар борми?
Улар: Йўқ, кимда ким зино қилса осмондан бошига тош ёғилади ёки ер ютади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Рибо билан шуғулланасизларми?
Улар: Фақат Аллоҳнинг ризқидан ноумид бўлганларгина рибо билан шуғулланади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Касал бўласизларми?
Улар: Биз касал ҳам бўлмаймиз, гуноҳ ҳам қилмаймиз. Сизнинг умматингиз гуноҳларига каффорат бўлиши учун касал бўладилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Сизларнинг ерингизда йиртқич ҳайвонлар борми?
Улар: Ҳа, бор. Аммо, биз уларга зарар етказмаймиз, улар ҳам бизга зарар етказмайдилар.
Шундан кейин Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уларга шариат аҳкомларини ўргатдилар, беш вақт намоз ўқиш ва закотга буюрдилар. Қуръондан Фотиҳа ва баъзи сураларни ўргатдилар.
Ал-Ҳаддодий айтадилар: Маккада нозил бўлган ўнта сурани таълим бердилар. У вақтда намоз билан закотдан бошқа фарзлар нозил бўлмаган эди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга шанба куни балиқ овлаш тақиқлангани ҳақидаги ҳукмни тарк этишни, намозни жамоат бўлиб ўқишни ва қиблага қараб юзланишни буюрдилар.
Ибн Жарир Табарий айтадилар, Ибн Аббос разияллоҳу анҳу бу оятда зикр этилган қавм ҳақида ушбу оятда баён этилган: “Ундан кейин Биз Бани Исроилга: шу ерни маскан тутинглар. Қачонки ваъда қилинган охират келганида, сизларнинг барчаларингизни бир тўп қилиб келтирурмиз, дедик” (Исро сураси, 104-оят).
“Охират ваъдаси” – Исо алайҳиссаломнинг ерга тушишлари, деганлар. 

Манбалар:
Тафсир “жомеъул баён” - Табарий
Тафсир “анворут танзил ва асрорут таъвил” – Байзовий
Тафсир “мафотийҳул ғойб” – Розий
Тафсир “жомеъ лиаҳкомил қуръон” – Қуртубий
Тафсир “Кашшоф” – Замахшарий
Тафсир “баҳрул улум” – Самарқандий
Тафсир “Қуранул азим” – Ибн Касир
Тафсир “Руҳул баён” – Ҳаққий
Тафсир “Руҳул маъоний” - Улусий

Ҳомиджон домла Ишматбеков