Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Ноябр, 2024   |   27 Жумадул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:02
Қуёш
07:26
Пешин
12:16
Аср
15:15
Шом
16:58
Хуфтон
18:17
Bismillah
28 Ноябр, 2024, 27 Жумадул аввал, 1446

Таҳоратдан олдин "бисмиллаҳ" айтилса

16.10.2024   2879   1 min.
Таҳоратдан олдин

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўйлаб кўринг, таҳоратдан олдин «бисмиллаҳ» айтилса, унга қанча меҳнат, вақт сарф бўлади, қанча пул тўланади? Лекин ушбу кичкинагина амал инсоннинг зоҳирию ботинининг поклиги ва мунавварлигига сабаб бўлади. Шунинг учун таҳорат бошлашдан аввал «бисмиллаҳ»ни айтишга ҳаракат қилишимиз лозим. Лекин баъзан эътиборсизлик сабабли, биз ана шундай баракалардан маҳрум бўламиз.

Агар мусулмон бўлмаган бошқа одам таҳоратнинг барча амалларини қилса, яъни қўлини ювса, ғарғара қилса, бурунни чайса, оғизни ювса, бошига масҳ тортса, оёғини ҳам ювса, бунинг натижасида тозалик ҳосил бўлади. Лекин унга таҳоратнинг нури ва маънавий баракалари келмайди. Шунинг учун, намоздан олдин мусулмон одамга таҳорат олиш буюрилганки, ундан мақсад фақат зоҳирий ташқи бадани покланмасин, балки ботин ичкарида ва руҳда ҳам бир нур ва барака ҳосил бўлсин, ботини ҳам поклансин.

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Бошқа мақолалар
Мақолалар

Онангиз ҳаётми?

27.11.2024   1206   1 min.
Онангиз ҳаётми?

Бир ўғил кекса онасини ресторанга овқатланишга олиб борди. У анча қувватдан қолгани учун қўлларидан овқат тушиб кийимини ифлос қилар эди. Бу ҳолатни кўрганлар онахонга жирканиб қарашарди. Лекин ўғил бунга эътибор қилмас, онасини эҳтиром қилишда давом этарди.
Овқатланиб бўлгач, ўғил онасининг кўйлагини тозалаб қўйди. Ўтирганларнинг ҳаммаси буни жим кузатишди. Она бола секин эшик томонга юраётганида бир ёши улуғ одам ўғилни чақириб: “Ҳеч нарса қолдирмадингми?” деб сўради. Шунда ўғил: “Йўқ ҳамма нарсани олдим”, деди. Ёши катта одам: “Сиз ҳозир барча ўғил фарзандлар учун дарс, оналар учун умид қолдириб кетдингиз”, деб жавоб қилди.

Ҳозир онангиз ҳаётми? Унинг қадрига етинг, эъзозланг! Кейин армон бўлиб қолмасин! Бу оламни тарк этсалар, бу дақиқалар армон бўлиб қолишини, унутманг.

 

Акбаршоҳ Расулов таржимаси

Ибратли ҳикоялар