Жорий йилнинг 17-18-октабр кунлари Термиз шаҳрида “Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни” мавзусига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилиши ҳақида аввал хабар берган эдик.
Бугун мамлакатимизнинг кўзга кўринган исломшунос олимлари, соҳа мутахассислари, илмий тадқиқотчилари билан бирга Туркия, Қатар, Миср, Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон, Қирғизистон каби дунёнинг ўнга яқин давлатидан таниқли олим ва уламолари Термиз халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.
Меҳмонлар орасида Президент маслаҳатчилари Хайриддин Султонов, Музаффар Камилов,
Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев каби соҳа раҳбарлари ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, Миср Араб Республикаси бош муфтийси Назир Муҳаммад Айёд, Қатар Халқаро мусулмон уламолар кенгаши раиси Али Муҳйиддин Қорадоғи каби таниқли уламолар бор.
Бир ўғил кекса онасини ресторанга овқатланишга олиб борди. У анча қувватдан қолгани учун қўлларидан овқат тушиб кийимини ифлос қилар эди. Бу ҳолатни кўрганлар онахонга жирканиб қарашарди. Лекин ўғил бунга эътибор қилмас, онасини эҳтиром қилишда давом этарди.
Овқатланиб бўлгач, ўғил онасининг кўйлагини тозалаб қўйди. Ўтирганларнинг ҳаммаси буни жим кузатишди. Она бола секин эшик томонга юраётганида бир ёши улуғ одам ўғилни чақириб: “Ҳеч нарса қолдирмадингми?” деб сўради. Шунда ўғил: “Йўқ ҳамма нарсани олдим”, деди. Ёши катта одам: “Сиз ҳозир барча ўғил фарзандлар учун дарс, оналар учун умид қолдириб кетдингиз”, деб жавоб қилди.
Ҳозир онангиз ҳаётми? Унинг қадрига етинг, эъзозланг! Кейин армон бўлиб қолмасин! Бу оламни тарк этсалар, бу дақиқалар армон бўлиб қолишини, унутманг.
Акбаршоҳ Расулов таржимаси