Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
02 Август, 2025   |   8 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:46
Қуёш
05:19
Пешин
12:34
Аср
17:31
Шом
19:43
Хуфтон
21:09
Bismillah
02 Август, 2025, 8 Сафар, 1447
Янгиликлар

Дунё уламолари хивадаги муборак қадамжоларни зиёрат қилдилар

16.10.2024   6782   1 min.
Дунё уламолари хивадаги муборак қадамжоларни зиёрат қилдилар

Халқаро анжуманда иштирок этган турли мамлакатлар муфтийлари, таниқли уламолар, исломшунос тадқиқотчи ва диний соҳа вакиллари нуфузли тадбирдан сўнг Хива шаҳридаги муборак қадамжоларни зиёрат қилдилар. 

Мартабали меҳмонлар Хива шаҳридаги Ичан қалъа мажмуасида жойлашган Муҳаммад Раҳимхон, Шерғозихон, Муҳаммад Амин Иноқ мадрасалари, Саййид Паҳлавон Маҳмуд зиёратгоҳи ҳамда Жума масжиди сингари табаррук масканлар билан яқиндан танишиб, мутахассислардан улар тўғрисида атрофлича маълумот олишди. 

Дунё уламолари Ўзбекистон замини қадим маданият, буюк цивилизация ва улуғ мутафаккирлар юрти эканига бевосита гувоҳ бўлдилар. 

Мажмуада Қуръони карим оятларидан тиловат қилиниб,  азиз авлиёларнинг руҳи покларига бағишланди. Шу билан бирга, фазилатли уламолар юртимиз ва бутун дунёда тинчлик ва фаровонлик ҳукм суриши, динимиз ривожи ва Ислом олами халқлари тинчлик ва эзгулик йўлида доимо ҳамкор бўлишини сўраб хайрли дуолар қилдилар. 

Дунё уламолари хивадаги муборак қадамжоларни зиёрат қилдилар Дунё уламолари хивадаги муборак қадамжоларни зиёрат қилдилар Дунё уламолари хивадаги муборак қадамжоларни зиёрат қилдилар Дунё уламолари хивадаги муборак қадамжоларни зиёрат қилдилар Дунё уламолари хивадаги муборак қадамжоларни зиёрат қилдилар Дунё уламолари хивадаги муборак қадамжоларни зиёрат қилдилар Дунё уламолари хивадаги муборак қадамжоларни зиёрат қилдилар Дунё уламолари хивадаги муборак қадамжоларни зиёрат қилдилар Дунё уламолари хивадаги муборак қадамжоларни зиёрат қилдилар
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Бандаларга нолима, Аллоҳдан сўра!

01.08.2025   2539   3 min.
Бандаларга нолима, Аллоҳдан сўра!

Қай биримиз бу ҳаётда бир маротаба бўлса ҳам синов, имтиҳонга дуч келмаймиз?!

Қай биримиз касаллик, қийинчилик каби ҳолатларни бошимиздан ўтказмаймиз?!

Энди айтинг-чи, қаттиқ бетоб бўлиб қолсангиз нима қиласиз?!

“Роббим нима учун мени бу касалга йўлиқтирди? Қайси гуноҳим учун бу кунлар бошимга келди?” – дея нолийсизми?!

Йўқ! Аллоҳ таоло айтади: «Сизларни бироз хавф-хатар, очлик (азоби) билан, молу жон ва мевалар (ҳосили)ни камайтириш йўли билан синагаймиз. (Шундай ҳолатларда) сабр қилувчиларга хушхабар беринг!..»[1].

Ҳаёт – имтиҳонлар, синов ва машаққатлар диёридир!

Салафи солиҳлардан бири касаллиги ва камбағал эканидан шикоят қилиб ўтирган бир кишига қарата: “Ҳой, сенга раҳм қиладиган Зотнинг устидан сенга раҳми келмайдиганларга шикоят қилиш орқали бир нарсага эришмайсан!” деган экан.

Ривоят қилинишича, бир одам кўзи ожиз, қўл-оёғи ишламайдиган ёши катта кекса одамнинг олдидан ўта туриб, унинг: “Касалликлардан мени омонда сақлаган ва бандалари орасида мени фазилатли қилган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин!” деяётганини эшитиб: “Аллоҳ сизни нималардан омондан сақлаганини билсам бўладими? Ахир қўл-оёғингиз ишламайдиган шол экансиз, сизга тегмаган касаллик қолмабди”, дебди. Бу гапларни эшитган шол, кўзлари ожиз қария: “Сени ҳам Аллоҳ таоло солиҳлар сафига қўшсин! Кўрмаяпсанми? Ахир Аллоҳ таоло менинг тилимни омонда қилиб қўйибди, мана шу тилим орқали мен ҳар онимда Аллоҳ таолога шукр қиламан ва яна қалбимни омонда сақлаб қўйибди, у орқали Аллоҳ таолони доимо зикр қиламан”, деган экан.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бетоб ётган саҳройи арабнинг ҳолидан хабар олгани  келиб: “Ҳечқиси йўқ! Яхшисиз, иншоаллоҳ тузалиб кетасиз”, дедилар. Аъробий эса: “Яхши дейсизми? Безгак қийнаб юборди. Бу касал мени хароб қилди, энди шу билан қабрга кетсам керак”, деди. Набий алайҳиссалом: “Майли, ундай бўлса, шундай бўлгани маъқул” [2], дедилар.

Солиҳлардан бири бетоб бўлиб, кўздан қолибди. У оғриқнинг зўридан кечалари ухламай жуда қийналиб чиқар экан.  Шогирдларидан бири ҳол сўраб унинг олдига кирса, устози йиғлаб ўтирган экан. Шогирд устозига тасалли бериб: “Озор чекманг, озгина сабр қилсангиз, ҳаммаси ўтиб кетади”, дебди. Устози эса: “Йўқ, мен бетоблигим сабаб йиғламаяпман. Унинг боиси, Аллоҳ таоло мени имтиҳон қилишга лойиқ бандалардан қилиб, дард берганига хурсандлигимдан йиғлаяпман”, дебди.


Ҳассон Шамсий Пошонинг
“Жаннат бўстонидаги оилавий оқшомлар” номли китобидан
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Илҳом Оҳунд, Абдулбосит Абдулвоҳид таржимаси.


[1]  Бақара сураси, 155-оят.
[2]  Имом Бухорий ривояти.