Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Ноябр, 2024   |   27 Жумадул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:02
Қуёш
07:26
Пешин
12:16
Аср
15:15
Шом
16:58
Хуфтон
18:17
Bismillah
28 Ноябр, 2024, 27 Жумадул аввал, 1446

Туркиялик олимлар ҳаким термизий зиёратгоҳида.

17.10.2024   1334   1 min.
Туркиялик олимлар ҳаким термизий зиёратгоҳида.

Воҳамизга келган меҳмонлар куннинг иккинчи ярмида дастлаб Ҳаким Термизий мажмуасига ташриф буюриб, унинг мақбарасини зиёрат қилишди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.
Ҳаким Термизий зиёратгоҳида олиб борилаётган улкан ободончилик ишлари у зотнинг меросини ўрганиш билан ҳамоҳанг суратда кетаётгани, охирги йилларда Ўзбекистонда Ҳаким Термизий меросини ўрганиш жуда жадаллашгани эътироф этилди. Айниқса, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг очилиши бу борада муҳим аҳамиятга эга бўлгани таъкидлаб ўтилди. Зеро, Марказда аллома қаламига мансуб 10 дан ортиқ асар араб тилидан ўзбек тилига ўгирилди ва араб тилидаги халқаро нашрларни амалга ошириш ҳам йўлга қўйилди.

Туркиялик олимлар ҳаким термизий зиёратгоҳида. Туркиялик олимлар ҳаким термизий зиёратгоҳида. Туркиялик олимлар ҳаким термизий зиёратгоҳида. Туркиялик олимлар ҳаким термизий зиёратгоҳида. Туркиялик олимлар ҳаким термизий зиёратгоҳида. Туркиялик олимлар ҳаким термизий зиёратгоҳида. Туркиялик олимлар ҳаким термизий зиёратгоҳида. Туркиялик олимлар ҳаким термизий зиёратгоҳида. Туркиялик олимлар ҳаким термизий зиёратгоҳида.
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Онангиз ҳаётми?

27.11.2024   1044   1 min.
Онангиз ҳаётми?

Бир ўғил кекса онасини ресторанга овқатланишга олиб борди. У анча қувватдан қолгани учун қўлларидан овқат тушиб кийимини ифлос қилар эди. Бу ҳолатни кўрганлар онахонга жирканиб қарашарди. Лекин ўғил бунга эътибор қилмас, онасини эҳтиром қилишда давом этарди.
Овқатланиб бўлгач, ўғил онасининг кўйлагини тозалаб қўйди. Ўтирганларнинг ҳаммаси буни жим кузатишди. Она бола секин эшик томонга юраётганида бир ёши улуғ одам ўғилни чақириб: “Ҳеч нарса қолдирмадингми?” деб сўради. Шунда ўғил: “Йўқ ҳамма нарсани олдим”, деди. Ёши катта одам: “Сиз ҳозир барча ўғил фарзандлар учун дарс, оналар учун умид қолдириб кетдингиз”, деб жавоб қилди.

Ҳозир онангиз ҳаётми? Унинг қадрига етинг, эъзозланг! Кейин армон бўлиб қолмасин! Бу оламни тарк этсалар, бу дақиқалар армон бўлиб қолишини, унутманг.

 

Акбаршоҳ Расулов таржимаси

Ибратли ҳикоялар