Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Ноябр, 2024   |   27 Жумадул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:02
Қуёш
07:26
Пешин
12:16
Аср
15:15
Шом
16:58
Хуфтон
18:17
Bismillah
28 Ноябр, 2024, 27 Жумадул аввал, 1446
Янгиликлар

Имом Термизий илмий меросига бағишланган халқаро анжуман бошланди 

17.10.2024   1571   1 min.
Имом Термизий илмий меросига бағишланган халқаро анжуман бошланди 

Термиз шаҳрида жойлашган Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида "Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни" мавзусига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман бошланди. 

Айни вақтда юртимизда кўзга кўринган исломшунос олимлар, соҳа мутахассислари, илмий тадқиқотчиларимиз, шунингдек, Туркия, Қатар, Миср, Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон, Қирғизистон каби давлатлардан ташриф буюрган 50 дан ортиқ таниқли олимлар мазкур халқаро илмий-амалий анжуманда иштирок этмоқда. 

Маълумот ўрнида анжуманнинг биринчи кунида халқаро илмий-амалий анжуман очилиш маросими, халқаро анжуман ялпи мажлиси, шўъбалар йиғилишлари, хорижлик уламолар иштирокида Имом Термизий олий ва ўрта-махсус диний таълим муассасалари талабалари билан учрашув каби қатор тадбирлар ўрин олган.

 

Имом Термизий илмий меросига бағишланган халқаро анжуман бошланди  Имом Термизий илмий меросига бағишланган халқаро анжуман бошланди  Имом Термизий илмий меросига бағишланган халқаро анжуман бошланди  Имом Термизий илмий меросига бағишланган халқаро анжуман бошланди  Имом Термизий илмий меросига бағишланган халқаро анжуман бошланди  Имом Термизий илмий меросига бағишланган халқаро анжуман бошланди  Имом Термизий илмий меросига бағишланган халқаро анжуман бошланди  Имом Термизий илмий меросига бағишланган халқаро анжуман бошланди  Имом Термизий илмий меросига бағишланган халқаро анжуман бошланди 
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Онангиз ҳаётми?

27.11.2024   742   1 min.
Онангиз ҳаётми?

Бир ўғил кекса онасини ресторанга овқатланишга олиб борди. У анча қувватдан қолгани учун қўлларидан овқат тушиб кийимини ифлос қилар эди. Бу ҳолатни кўрганлар онахонга жирканиб қарашарди. Лекин ўғил бунга эътибор қилмас, онасини эҳтиром қилишда давом этарди.
Овқатланиб бўлгач, ўғил онасининг кўйлагини тозалаб қўйди. Ўтирганларнинг ҳаммаси буни жим кузатишди. Она бола секин эшик томонга юраётганида бир ёши улуғ одам ўғилни чақириб: “Ҳеч нарса қолдирмадингми?” деб сўради. Шунда ўғил: “Йўқ ҳамма нарсани олдим”, деди. Ёши катта одам: “Сиз ҳозир барча ўғил фарзандлар учун дарс, оналар учун умид қолдириб кетдингиз”, деб жавоб қилди.

Ҳозир онангиз ҳаётми? Унинг қадрига етинг, эъзозланг! Кейин армон бўлиб қолмасин! Бу оламни тарк этсалар, бу дақиқалар армон бўлиб қолишини, унутманг.

 

Акбаршоҳ Расулов таржимаси

Ибратли ҳикоялар