Хитойнинг Цинхай провинсиясидаги масжидда намойиш этилаётган Хитойнинг энг қадимий Қуръон нусхаси ҳар куни 6000 га яқин зиёратчини ўзига жалб қилади, дея хабар беради ИҚНA сайти.
Ушбу Қуръон қўлёзмаси тахминан ХI-ХIII асрларга тўғри келади. Ушбу нусха 867 саҳифадан иборат бўлиб, 30 қисмга (жуз) бўлинган ва тахминан 13 килограмни ташкил қилади. 2007 йилда ушбу Қуръон мутахассислар ва рассомлар томонидан қайта тикланди ва шундан бери у намлик, ҳарорат ва кислород миқдори назорат қилинадиган шиша шкафда сақланмоқда.
867 саҳифадан иборат бу қадимий Қуръон икки қисмга бўлинган бўлиб, бир қисми ипак билан қопланган.
Aйтишларича, бундан 700 йил аввал “Салёр” халқининг аждодлари Ўрта Осиёдан Хитойга ҳижрат қилиб, сиёҳ билан ёзилган ушбу Қуръонни олиб келганлар. Бу кишилар охир-оқибат “Жиези” деб аталган ва уларнинг Қуръони дунёдаги энг қадимги Қуръон қўлёзмаси ҳисобланади. Ҳар куни 6000 га яқин киши, аксарияти Цинхай ва қўшни Гансу провинциясида истиқомат қилувчи мусулмонлар Қуръоннинг ушбу нусхасини кўриш учун “Жиези” масжидига келишади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Бир ўғил кекса онасини ресторанга овқатланишга олиб борди. У анча қувватдан қолгани учун қўлларидан овқат тушиб кийимини ифлос қилар эди. Бу ҳолатни кўрганлар онахонга жирканиб қарашарди. Лекин ўғил бунга эътибор қилмас, онасини эҳтиром қилишда давом этарди.
Овқатланиб бўлгач, ўғил онасининг кўйлагини тозалаб қўйди. Ўтирганларнинг ҳаммаси буни жим кузатишди. Она бола секин эшик томонга юраётганида бир ёши улуғ одам ўғилни чақириб: “Ҳеч нарса қолдирмадингми?” деб сўради. Шунда ўғил: “Йўқ ҳамма нарсани олдим”, деди. Ёши катта одам: “Сиз ҳозир барча ўғил фарзандлар учун дарс, оналар учун умид қолдириб кетдингиз”, деб жавоб қилди.
Ҳозир онангиз ҳаётми? Унинг қадрига етинг, эъзозланг! Кейин армон бўлиб қолмасин! Бу оламни тарк этсалар, бу дақиқалар армон бўлиб қолишини, унутманг.
Акбаршоҳ Расулов таржимаси