Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
23 Январ, 2025   |   23 Ражаб, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:20
Қуёш
07:42
Пешин
12:40
Аср
15:47
Шом
17:31
Хуфтон
18:48
Bismillah
23 Январ, 2025, 23 Ражаб, 1446
Мақолалар

Расулуллоҳ "Сизларнинг яхшиларингиз" деган инсонларнинг 7 тоифаси

18.10.2024   3754   1 min.
Расулуллоҳ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг энг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ўргатганингиздир”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз – аҳли-оиласига яхшилик қилувчиларингиздир”, дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти).

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз – умри узун ва амали гўзал бўлганингиздир”, дедилар (Имом Аҳмад, Имом Ибн Ҳиббон, Имом Байҳақий ривояти);

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз – яхшилигидан умид қилинувчи ва ёмонлигидан омонда бўлинувчингиздир”, дедилар (Имом Термизий, Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз (одамларга) таом берадиган ва саломга алик оладиганингиздир”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизларнинг яхшиларингиз қарзини гўзал адо этувчиларингиздир", дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизларнинг энг яхшиларингиз ахлоқи яхшиларингиздир", (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Яхши ҳаётда яшаяпсизми?

22.01.2025   3614   1 min.
Яхши ҳаётда яшаяпсизми?

مَنْ عَمِلَ صَالِحًا مِّن ذَكَرٍ أَوْ أُنثَىٰ وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنَّهُ حَيَاةً طَيِّبَةً

"Эркагу аёл, ким мўмин ҳолида яхши амал қилса, Биз унга яхши ҳаёт кечиртирамиз(Наҳл сураси, 97-оят). 

Саъид ибн Жубайр айтади: “Яхши ҳаёт Аллоҳ сени бировга муҳтож қилмаслигидир”.

Гўзал ҳикмат. Яна бир нарса "Яхши ҳаёт дегани касал бўлмай, камбағал бўлмай яшаш дегани эмас. Мансабдор, эл оғзидаги одам бўлиш, дегани ҳам эмас. Балки Аллоҳ битганига рози бўлиб яшашда яширинган. Аллоҳнинг тақдирига норози бўлиш зиқ, танг, хор ҳаётдир. Аллоҳ ҳар ишга розилик неъматини сизга бердими, фаровон кунда шукр қилиб, қийин кунда сабр қилиб яшаяпсизми, демак, Аллоҳ сизни яхши ҳаётга қўйибди".

Шарқовий. "Қуръондан мактублар".