Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Ноябр, 2024   |   26 Жумадул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:01
Қуёш
07:25
Пешин
12:16
Аср
15:15
Шом
16:59
Хуфтон
18:17
Bismillah
27 Ноябр, 2024, 26 Жумадул аввал, 1446
Янгиликлар

“Ўзбекистон ҳар доим исломнинг мўътадил йўлини тутган” – Туркиянинг Ислом тафаккури институти директори

18.10.2024   5901   3 min.

Тошкентда ўтаётган “Ислом – тинчлик ва эзгулик” дини мавзусидаги халқаро конференцияда Туркиянинг Ислом тафаккури институти директори Меҳмет Гўкмез маъруза қилди. У конференция ташкил этилиши бутун дунёда тинчлик, яхшилик, хайр-баракага сабаб бўлишига умид билдирди.

Тошкентда “Ислом – тинчлик ва эзгулик” дини мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтди. Анжуманда дунёнинг турли мамлакатларидан халқаро ташкилот раҳбарлари, дин арбоблари, муфтийлар ва таниқли уламолар қатнашди. Улардан бири Туркиянинг Ислом тафаккури институти директори Меҳмет Гўкмез Ўзбекистонга бу муҳим конференцияни ташкил қилгани учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон Мовароуннаҳр цивилизациясини давом эттираётганини эътироф этди.

Ўзбекистон қадимий тарих, жуда бой цивилизацияга эга давлат. Биз буни Мовароуннаҳр цивилизацияси деб атаймиз. Бу цивилизациянинг бешта асосий хусусияти бор. Улардан биринчиси ҳақиқий универсал илм тасаввурига эга бўлишдир. Яъни ҳам ижтимоий илмлар, ҳам табиий фанлар, ҳам ислом билимларини бирлаштирган чуқур тафаккурга суянишдир. Ўзбекистон замини бу илмларни ўз ҳаётига татбиқ қилган ислом оламининг энг буюк муаллимларини тарбиялади”, – деди у.

Меҳмет Гўкмез Мовароуннаҳр цивилизациянинг иккинчи муҳим жиҳати сифатида кучли методология ишлаб чиққани эканини қўшимча қилди.

Яъни илм хомашё сифатида Мовароуннаҳр заминига келганида бу юрт алломалари унга тартиб берди. Уни муайян қонун-қоидаларга айлантириб, илмий йўсинга солди ва дунёга тақдим этди. Шунинг учун ушбу методология жамоатчилик учун жуда ҳам муҳим. Тасаввуфнинг, яъни маърифат анъанасининг Мовароуннаҳрда тарқалиши, имом Мотуридий ислом дунёсининг асосий ақидавий йўлини шу ерда такомилга етказгани ҳам бу цивилизациянинг энг катта хусусиятларидан бири ҳисобланади”, – деди олим.

Гўкмез 15 йил давомида Туркия дин ишлари бошқармасида раҳбар лавозимларида ишлагани ва шу даврда Ўзбекистонни яхши танигани ҳақида гапирди.

Мен юртингизда яқин тарихда дунёнинг кўплаб жойларида кузатилмайдиган катта ислоҳотлар ҳаракати бошланганини кўряпман. Бу ислоҳотлар икки томонлама бўлиши муҳимдир. Баъзи мамлакатларда улкан иқтисодий жонланиш бор, аммо маънавий жонланиш етишмайди. Баъзи юртларда эса бунинг акси. Ўзбекистон эса иккаласини бирлаштирмоқда. Яъни ҳам шаҳарсозлик, ҳам иқтисодий ривожланиш ва маданият жиҳатдан катта ўсишга эга”, – деди у.

Шунингдек, институт директори “Ислом – тинчлик ва эзгулик” дини мавзусидаги халқаро конференцияни тинчлик ва эзгуликка йўл очадиган, амалий натижаларга олиб келадиган муҳим лойиҳа деб атади.

Бу нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Марказий Осиёда, дунёда тинчлик, яхшилик, хайр-баракага сабаб бўлади деб ўйлайман. Яна бир нарсани айтишим керакки, терроризм, радикализм ва экстремизм кабиларнинг энг катта илдизи жаҳолат. Диний ва дунёвий билим қанча кам бўлса, одамлар шу қадар бўлинишга мойил бўлади. Бугун дунёда турли можаролар, кўнгилни ғамга соладиган ҳолатлар бўлмоқда. Мана шундай шароитда тинчлик ва яхшилик ҳақида гапириш муҳимдир. Яна бир жиҳати ушбу замин ҳеч қачон тафриқага берилмаган. Ҳар доим исломнинг мўътадил йўлини тутган. Имом Абу Ҳанифа ва Имом Мотуридийнинг йўли ана шу йўл эди. Бугунги тадбирда дунё уламоларининг мазкур ҳақиқатни таъкидлаганлари конференциянинг муҳим жиҳатларидан бири бўлди деб ҳисоблайман”, – деди Меҳмет Гўкмез.

 

https://kun.uz/kr/68215996

Бошқа мақолалар
Мақолалар

Агар бугун сизнинг охирги кунингиз бўлса...?

27.11.2024   108   1 min.
Агар бугун сизнинг охирги кунингиз бўлса...?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Одамларда турли хил қизиқиш бўлади. Бир одам замонасида қанча улуғ зот бўлса, ҳаммасининг ҳузурига бориб, «агар эртага охирги кунингиз экани маълум бўлса, ўша кунда қандай амал қиласиз?» деб сўрарди. Бу одамнинг мақсади Аллоҳнинг валийлари наздидаги савоби энг кўп ва нажотга сабаб бўладиган амални билиш эди. Шундай қилиб, турли хил одамларнинг олдига бориб, шу саволни бериб юрди. Ўша пайтдаги машҳур муҳаддис Абдурраҳмон ибн Абу Нуъайм раҳматуллоҳи алайҳ ҳузурларига ҳам борди ва у кишидан ҳам шу саволни сўради: «Агар сизга эртага вафот этишингиз маълум бўлса, бугун қандай амал қилган бўлар эдингиз?»

Абдурраҳмон ибн Абу Нуъайм раҳматуллоҳи алайҳ шундай деб жавоб бердилар: «Менинг ҳар куни қиладиган амалим бор, ўшани қиламан. Унга бирорта амал қўша олмайман. Чунки вақтларимни шундай тартиблаб олганманки, гўё ҳар бир кун менинг энг охирги кунимдир. Эрталабдан кечгача ҳаётимни шундай тартибга солганманки, гўё бугун ҳаётимнинг охирги куни ва мен қайси амални қилишим керак бўлса, ўша амални қиляпман».

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Мақолалар